14:44 / 19.06.2017
5 755

ЙТҲ сабаб Toyota’да ўтирган қиз Mercedes остига учиб тушди

ЙТҲ сабаб Toyota’да ўтирган қиз Mercedes остига учиб тушди
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида даҳшатли ЙТҲ юз берди. 2 киши оғир жароҳат билан шифохонага етказилди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” сайти хабар бермоқда.

Toyota Camry ва Mercedes машиналари бир йўлдан кетаётган вақтида, япон автомобили чап тарафга бурилишни бошлаган. Mercedes эса уни қувиб ўтиш учун қарама-қарши йўлга чиққан ва ён томондан Toyota Camry билан тўқнашган.

Toyota Camry’га ён тарафдан зарба урилгач, машина айланиб кетиб, тўсиққа урилган. Бу вақтда эса Toyota’да ўтирган қиз автомобилдан учиб чиқиб, Mercedes ғилдираклари остига тушган.

Mercedes қизнинг устидан босиб ўтгач, гувоҳлар воқеа жойига дарҳол етиб келишди. Машинани кўтариб, унинг остидаги қизни чиқариб олишди. Улар тез ёрдам хизмати ва полицияни чақиришган.

Полиция вакиллари етиб келишганида, Mercedes машинасида бўлган йўловчилардан бири ҳайдовчи эканини айтган. Гувоҳлар эса ҳайдовчи бошқа кишилигини ва у маст ҳолда бўлганини айтишмоқда. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ЙТҲ сабаб Toyota’да ўтирган қиз Mercedes остига учиб тушди