00:07 / 13.09.2017
6 883

Мобил операторлари биздан нимани яширмоқда?

Мобил операторлари биздан нимани яширмоқда?
Мобил алоқа замонавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб қолган. Мобил телефон рақами эса нафақат сўзлашув учун, балки интернет тармоғи орқали мессенжерлар, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ва уларга киришда шахсни тасдиқлаш имконини ҳам беради.
Қонунчилик бўйича ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи ўз махсулоти тўғрисида тўлиқ ва етарли маълумот беришига мажбур.
Афсуски, Ўзбекистон мобил операторлари ўз харажатларини камайтириш ва максимал фойда олиш мақсадида сотаётган рақамлар тўғрисидаги баъзи мухим маълумотларни яшириб келмоқдалар. Бу ўз навбатида оператор мижозларига кўпгина ноқулайликлар туғдириши мумкин.
Операторлар томонидан сотувга чиқарилаётган рақамларнинг олдин ишлатилган ёки ишлатилмаганлиги тўғрисида мижозга маълумот берилмайди.
Бунинг эвазига операторлар янги каналларни ижарага олишни камайтирмоқда ва ўз маблағини тежамоқда.


Мижоз учун бу қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?
Бу саволга жавоб излашга ҳаракат қилайлик.
Мобил рақамларни кимлар тез тез алмаштиради?
Мобил рақамларни тез-тез алмаштирадиганларга шубҳали шахслар, фирибгарлар, енгил табиат яёллар ва ҳоказолар мисол бўлиши ҳам мумкин.

Шундай экан «ишлатилган» ёки «second hand» рақамларни билмасдан сотиб олган мижозларга бу қандай зарар етказиши мумкин?
Масалан, кечаси ярим тунда хотинининг ёнида эрига нотаниш аёл телефон қилиб колса, ёки аёлга эрининг олдига нотаниш эркак телефон қилса, бу оиладаги можаро ва бошқа ноҳуш ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин. Бундай англашилмовчиликларнинг охири йўқ.
Бир сўз билан айтганда, бу ҳолат янги мижозга ноқулайлик яратиши аниқ.

Бундан ташқари, бу рақамнинг олдинги эгасининг Telegram, WhatsUp ва бошқа ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги шахсий маълумоти бегона одам қўлига тушушига ҳам сабаб бўлади. Бунинг оқибатида компания мижознинг ҳуқуқларини бузмоқда
Бу ачинарли ҳолат мобил операторларнинг на янги ва на эски мижозлари ҳақида қайғурмаслигидан далолат беради.

Истеъмолчилар ҳуқуқини бузаётган бу ҳолатни бартараф этиш учун мобил операторлар янги «new» ва олдин ишлатилган «second hand» рақамлар тўғрисида ўз мижозларига маълумот беришлари шарт. Бунда, олдин ишлатилган «second hand» рақамларни сотиб олишга рози бўлган мижозларга «ишлатилган» рақам юзасидан келиб чиқиши мумкин бўлган «ноқулайликлар» юзасидан огоҳлантирилиши шарт.

Агар шу ҳолат дунёнинг ривожланган мамлакатида содир бўлиб, бирор мижозга зарар етказганида, катта бир шов-шувга ва мижозга оператор томонидан катта миқдордаги товон тўланишига сабаб бўлиши мумкин эди.
Ҳурматли (бизни ҳурмат қилмасангиз ҳам) мобил операторлар!
Ўзбекистонликларнинг ҳам кўп нарсага ақли етади!

Мирзо Субханов

Манба: dia.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мобил операторлари биздан нимани яширмоқда?