Қишлоғимизда дастурхончи эркаклар бўларди. Эрталабки ошларни тартибга солиш уларнинг зиммасида эди. Элга бериладиган Ошда дастурхон атрофида ҳамма тенг эди. Бой ҳам, камбағал ҳам бир дастурхон атрофида ўтиришарди. Фақат масжид қавмига ва қуда томонгагина алоҳида жой қилинарди. Қудалар ҳам нари борса 20 киши бўлиб келарди.
Яқин-яқингача Тошкентда ҳам шу каби ҳолатни кузатиш мумкин эди. Аммо тўқликка шўхлик деймизми, аста-секин ҳаддан ошишлар, одам ажратишлар бошланиб кетди. Дастурхон, унга қўйилган ноз-неъматлар, чойнак-пиёла, қошиқ, ҳатто лаганга сузиладиган ош ҳам бир хил. Аммо амалдор бошқа столга, ходим бошқа столга ўтқазила бошланди. Бу салбий ҳолат айниқса зиёлилар орасида яққол кўзга ташланди.
Зиёлилар орасида бир дастурхончи бор. Кўпчилик ҳурмат қилади. Балки ҳурматга лойиқ инсондир, аммо менинг ўша кишидан кўнглим қолган. Айнан ўша киши мени буюк адиблардан бири билан бир дастурхонда ўтириб ош ейишдан маҳрум қилган эди.
Ҳозир ёдимда йўқ. Қайсидир адибимизнинг хотирасига эрталаб Тошкент шаҳар хокимиятининг аввалги биносининг ошхонасида (ресторан даражасида эди ўзиям) наҳорга эҳсон бериладиган бўлди. Ҳамкасбим Азимжон Пўлатов билан бордик. У вақтларда ҳозиргидек эрталабки ош роппа роса 7.00да очилсин деган гаплар йўқ эди. Тонг отиши билан одамлар келишига қараб ош тортилаверарди. Эртароқ бориб қолибмиз шекилли, ташқарида бироз кутдик. Шу вақт улуғ адибларимиздан бири тўрт нафар ҳамроҳлари билан келиб қолдилар. Турли тадбирларда кўп бор учрашиб, интервьюлар олганим боис яхши танирдим. Кўришдик. Уларга қўшилишиб ҳокимият ошхонага кирдик. Аммо ўша дастурхончи акамиз улуғ адибни бошқа столга, бизни бошқа столга ўтқазди. Адибимиз 10 кишилик дастурхонга тўрт нафар ҳамроҳи билан — жами 5 киши бўлиб ўтиришди. Биз -икки киши эса биздан аввалроқ келган уч киши ўтирган столга бориб ўтирдик. У дастурхонда ҳам, бу дастурхонда ҳам бир хил ноз-неъматлар бор эди. Ош ҳам тезлик билан сузилди. У столга ҳам, бу столга ҳам бир хил лаганда, бир хил ош сузилди.Чой ҳам эл қатори олиб келинди.
Мен ўшанда буюк табақаланишни сезганман. Нафақат мен шеригим Азимжон Пўлатов ҳам мана шуни кўнглига олган экан. Ўша дастурхончи акамиздан бутунлай кўнглимиз қолган эди. Мен ўша дастурхончи акамиз, холисона — бепул хизмат қилса керак, деб ўйлар эканман.Кейин билсам каттагина хизмат ҳақи ҳам олар эканлар. Айрим тўйларда ичиб олиб,анча хижолатга қўйган эканлар.
Энди бу хизмат сервис тусини олди. Пул тўласангиз бўлди — уч киши келиб бемалол хизматингизни қилиб кетади. Энг зўри — улар амалдорларни танишмайди. Ҳаммага бирдек қарашади.
Аслида элга ош берилишининг ўзи ўзаро ҳамжиҳатликни англатиши керак эмасми? Минг йиллар давомида халқимиз бир дастурхондан таом танаввул қилар экан, дастурхон атрофидагиларни ўзининг қадрдони деб билмаганмиди? Мақсад ҳам ош орқали одамларни бир-бирига яқинлаштиришдан иборат эмасмиди? Ош бериш миллий қадриятларимиздан бири саналади. Бир даврада ўтириб ош ейиш инсонлар ўртасидаги ришталарни мустаҳкамлайди. Бу қадрият сўзсиз миллий маданиятнинг ўзига хос бир қисми ҳисобланади. Шундай экан дастурхон атрофида табақаланиш бўлмаслиги керак. Чунки дастурхон атрофидагиларнинг ҳаммаси меҳмон.
Меҳмон эса яхши ва ёмонга ажратилмайди.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?