“Санжик” алдов билан сотилган уйни болалар уйига эҳсон қилди

1 дақиқа ўқиш449
“Санжик” алдов билан сотилган уйни болалар уйига эҳсон қилди

“Санжик” алдов билан сотилган уйни болалар уйига эҳсон қилди

Ижтимоий тармоқларда муҳокама марказида бўлган ҳолат бўйича блогер ва тадбиркор Санжар Каримов (танилган тахаллуси “Санжик”) кутилмаган қарор қабул қилди. У алдов билан сотиб олинган деб ҳисобланган уйни болалар уйига ихтиёрий эҳсон сифатида топширди. Бу ҳақда блогер ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

Санжикнинг таъкидлашича, жамоатчиликнинг кўп қисми воқеага фақат шов-шув нуқтаи назаридан ёндашмоқда, аммо ҳеч ким жабрланувчига амалий ёрдам кўрсатишни таклиф этмаяпти.

“Биз катталар ва уламолар билан маслаҳатлашиб, уйни болалар уйига топшириш ҳақида қарор қилдик. Давлат номига нотариал тартибда эҳсон сифатида ҳадя этамиз. Бу ҳаммамиз учун сабоқ бўлсин”, — деди блогер.

Унинг сўзларига кўра, ҳар йили эҳсон ва закот бериб келади ва 2025 йил учун шу уйни болалар уйига топшириш орқали хайр-эҳсон қилишни маъқул кўрган.

“Етим болаларга бошпана ва меҳр керак. Улар ҳам бахтли яшашга ҳақли”, — деди Санжик.

Мутахассислар бу қарорни ижтимоий масъулиятнинг ёрқин намунаси сифатида баҳоламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?