Сирли жойлар ҳақида гап кетганда, улар ҳақида турли миш - мишларни сўзлашади. Хамма ўз фикрини тасдиқламоқчи бўлади. Ер юзида сирга тўла жойлар юзлаб топилади. Аммо уларнинг ичида шундайлари борки, мана, орадан неча йиллар ўтасада, ўз синоатлари билан барчанинг диққат-эътиборини ўзига қаратади. Ҳатто илмий нуқтаи назарлар ҳам уларнинг сирини очишга ожизлик қилмоқда.
Францияда жойлашган Қарноқ шаҳри яқинидаги майдонда қатор тахлаб қўйилган 3 мингдан зиёд тошлар милоддан аввалги 4500 йилидан 3300 йилига қадар ўрнатилган. Лекин айнан нима мақсадда уларни бу ерга келтирилгани ҳақида аниқ фикрлар мавжуд эмас. Энг кўп тахминларга эга фараз шундан иборатки, бу тошларни қатор этиб жойлаштиришдан мурод, улар ёрдамида само ҳаракатини ўрганиш бўлган. Бошқа бир гуруҳ тадқиқотчиларнинг фикри ўзгача. Уларнинг айтишича, ушбу тошлар зилзилани олдиндан айтиб бериш учун махсус келтирилган ва шу тарзда жойлаштириб чиқилган.
Мисрнинг Асуан водийсида қурилиш учун мўлжалланган, эринмасдан мукаммал ишлов берилган жуда катта тош бўлаги ётибди. Негадир у ишлатилмай шунчаки ташлаб қўйилган. Тарихчи олимларнинг айтишларига қараганда, тошни қаср қуриш учун махсус бурғулашган, ана ундан сўнг уни кўтаришга ҳаракат қилиб кўришган. Аммо тошнинг бир неча ерида ёриқлар пайдо бўлади ва у қурилиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолади. Тошнинг баландлиги 42 метрни ташкил этади. Оғирлиги эса 1 минг 200 тонна юк босади. Содда қилиб айтганда ушбу тош, мисоли 10 қаватли бинонинг ётган кўриниши десак ҳам бўлади. Айтишларича, бу тошни кўтариш учун бир неча юз кран керак бўларкан. Аммо Қадимги мисрликлар уни нима билан кўтаришмоқчи бўлишган? Бу ҳамон жавоби йўқ савол бўлиб қолмоқда.
Испанияда учта энг муҳим ўтиш йўлаклари мавжуд. Куэва-де-Менга, Куэва-де-Вьера, Толос Эль-Ромерал дунёдаги энг катта йўлаклар ҳисобланади. Ушбу йўлаклардаги тошларнинг оғирлиги 180 тоннадан иборат бўлиб, улар ушбу водийдан бир миль узоқликдаги масофадан олиб келинганлигини айтишади. Йўлаклар милоддан аввалги 3700 йилда қурилган ва бугунги кунга қадар сақланиб турибди.
Мальтада жойлашган, икки улкан ибодатхонадан иборат Жагинтия мажмуаси Гозо оролида қад ростлаган. Милоддан аввалги 3600 йилларда қурилган бу обидалар энг катта диний иншоотлар ҳисобланади. Олимларни ўйлантираётган нарса шуки, бу ибодатхоналар қурилган пайтда ҳали металл кашф этилмаган эди. Лекин асори атиқалардаги айлана шакллар қандай қилиб ҳосил этилган? Бу саволга ҳамон жавоб топилганича йўқ. Жагинтия номи эса ушбу ердан топилган маҳаллий худолар ҳайкалчалари номига берилган. Уларнинг энг каттаси худди шу ном билан аталган.
Думалоқ тошлар. Коста-рикадан топилган тошлар туркуми. Улар кенг майдон бўйлаб сочилиб ётибди. Тошларнинг ўлчами бир неча сантиметрдан икки-уч метрга чўзилади. Уларнинг эрамиздан олдинги 1500-500 йиллардан буён мавжудлиги ҳақида аниқ фактлар юради. Тошлар ҳақидаги афсоналарнинг кўпчилиги афсонавий шаҳар — Атлантида билан боғлиқ. Бошқа бир миш-мишларга қараганда бу ерда жуда катта илоҳий фожеа содир бўлган бўлиши мумкин.
Олмеклар боши. Мексикада жойлашган бўлиб, 17 нафар тошдан ишланган бошлардан иборатдан ҳайкаллар мажмуини ташкил этади. Улар милоддан аввалги 1500-1000 йилларда ясалган. Бошларнинг ҳар бири 6 тоннадан 50 тоннагача чиқади. Ҳайкалларнинг ҳар бири алоҳида безакка ва кўринишга эга. Афсоналарга қараганда бу бошлар ҳайкали маҳаллий ҳукмдорларга тегишли бўлиб, улар қарғиш туфайли шундай тошларга айлантириб қўйилган.
Йонагуни ёдгорлиги. 1987 йил Япониянинг Йонагуни оролига яқин сув остидан топилган ёдгорликлар мажмуи. Улар ясси бўлакларга, устунларга ҳамда кўп қирраларга эга қурилиш иншоотларидан иборат. Сув остидан топилган ушбу ёдгорлик, муз даврида қуруқликда жойлашганлигини, табиий офатлар натижасида шундай ҳолатга келганлигини таъкидлашмоқда. Бу воқеалар тахминан, 8-10 йил муқаддам бўлиб ўтган. Мутахассисларни ўйлантираётган нарса бу эмас. Сув остида қолган ушбу ёдгорликнинг бирорта ғишти ҳам зарар кўрмаган. Иморатлар қандай қилиб бундай чидамли қувватга эга? Уларни одамлар қуришганми ёки бошқа сайёрадан келганларми? Бу савол ҳамон жавобсиз.
Ҳиндистоннинг Камбей кўрфази сув остидан 2001 йилда ғойиб бўлган шаҳар қолдиқлари ўрганилди. Гидролокатор ёрдамида шаҳар қурилишига таалуқли бир қанча белгилар кўзга ташланган. У ердан лойдан ясалган кўплаб сопол идишлар, ҳайкалчалар ва безак ашёлари топилган. Шаҳар милоддан аввалги 9500 йилда барпо этилганлиги аниқланди. Агар ана шу факт ростан аниқ бўлса, демак у Ер сайёрасининг энг қадимги шаҳари бўлиши мумкин.
Кимсасиз орол. Бу орол Пасха оролида жойлашган бўлиб, бутунлай унутилган жой ҳисобланади. Илгари бу ерда ҳаёт борлигини оролдаги улкан ҳайкаллар айтиб туради. Тарихчи ва археолог олимлар ушбу ҳайкаллар нима учун ясалган ва бу ерда ҳаёт қачон якун топганлигини аниқ айтиб бера олишмаяпти.
Узоқ тарихдан кўриниб турибдики, одамлар турли мўъжизалар яратишга ўч бўлишган. Улар ўзларидаги ижодий туйғуларни турли иншоотлар қуриш, ҳайкаллар яратиш ва тасвирий санъат воситалари орқали намойиш этишган. Лекин бу мўъжизаларнинг аксарияти хали-ҳамон ўз фусункорлигини йўқотмаган ва доим инсонларнинг диққат-марказида.
Манба: Tnews.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Трамп жамоаси расмийларга ёқмаган генералларни “тозалаш” учун фармон тайёрлади
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш