date

Ўзбекистон–Хитой мулоқотида стратегик шерикликни чуқурлаштириш муҳокама қилинди

Ўзбекистон–Хитой мулоқотида стратегик шерикликни чуқурлаштириш муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси Лонг Юйсян билан муҳим учрашув ўтказди. Мулоқот чоғида икки давлат ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни янада юқори босқичга олиб чиқиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Томонлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик йил сайин изчил ривожланаётганини таъкидлаб, уни янада чуқурлаштириш учун янги ташаббуслар ва устувор йўналишларни муҳокама қилишди. Айниқса, иқтисодий ҳамкорлик, коммуникация, инновацион лойиҳалар ва қўшма платформаларни ривожлантириш бўйича самарали таклифлар алмашилди.

Саида Мирзиёева учрашув ҳақидаги фикрларини ўзининг телеграм-каналида баён этар экан, Хитой Халқаро коммуникация марказининг икки давлат алоқаларини мустаҳкамлашда, янгиланиш ва ислоҳотларга хизмат қиладиган қўшма лойиҳаларни илгари суришда муҳим ўрин тутаётганини алоҳида таъкидлади.

Унинг таъкидлашича, таълим, фан, маданият ва туризм соҳаларидаги алмашинувлар икки давлат халқлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни кучайтиришда катта аҳамиятга эга. Шу йўналишларда қўшма дастурлар, маданий тадбирлар ва ўқув платформаларини кенгайтириш масалаларига ҳам жиддий эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар сўнгги йилларда изчил суръат билан ривожланиб, стратегик шерикликнинг янги босқичига кўтарилмоқда. Бу учрашув эса икки давлат ўртасидаги мулоқот ва ишонч мустаҳкамланиб бораётганини яна бир бор намоён қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон–Хитой мулоқотида стратегик шерикликни чуқурлаштириш муҳокама қилинди