date

Жанубий Африкада оммавий отишма: 11 киши ҳалок бўлди

Жанубий Африкада оммавий отишма: 11 киши ҳалок бўлди
Жанубий Африканинг Претория шаҳрига яқин Саулсвилле туманида содир бўлган қуролли ҳужум катта талафотларга сабаб бўлди. Полиция маълумотига кўра, шанба куни эрта тонгда уч нафар номаълум қуролланган шахс бир гуруҳ одамлар тўпланган хостелга бостириб кириб, атрофдагиларга ўқ узишни бошлаган. Отишма оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлган, улар орасида атиги уч ёшли бола ҳам бор.

Ҳодиса содир бўлган жой рухсатсиз фаолият юритган “ноқонуний жой” бўлгани маълум қилинди. Полиция вакилларининг айтишича, бундай ноқонуний жойларда оммавий отишмалар тез-тез рўй бермоқда. Ҳужум вақтида хостелда ичимлик истеъмол қилиб ўтирган 25 нафар одамга ўқ тегган, улардан 14 нафари турли даражада жароҳат олган.

Сўнгги йилларда Жанубий Африкада жиноятчилик даражаси ошиб кетгани кузатилмоқда. Расмий статистикаларга кўра, мамлакат дунёдаги энг юқори қотиллик кўрсаткичларига эга давлатлардан бири бўлиб қолмоқда. Фақат йилнинг ўзида полиция 12 мингдан ортиқ ноқонуний ичимлик савдо нуқталарини ёпган, 18 мингдан зиёд шахсни эса ҳибсга олган.

Ҳозирча ҳужум ортида ким тургани номаълум. Полиция гумондорларни қидириш ва воқеа сабабларини аниқлаш бўйича терговни давом эттирмоқда. Маҳаллий аҳолига эса ҳушёр бўлиш ва ноқонуний фаолият юритадиган жойларга бормаслик бўйича огоҳлантириш берилган.




Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Африкада оммавий отишма: 11 киши ҳалок бўлди