
Индонезиянинг Суматра оролида содир бўлган кучли сув тошқинлари ва кучайган кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони кескин кўпайди. Расмий маълумотларга қараганда, фожеада 1317 нафар инсон ҳалок бўлган, яна 588 киши ҳалигача бедарак ҳисобланмоқда. Бу ҳақда мамлакатнинг табиий офатларни бошқариш миллий агентлиги қайд этди.
Офат оқибатлари оғир:
-уч мингдан ортиқ аҳоли жароҳат олган,
-сел оқимлари турар жойлар, йўл инфратузилмаси ва бир қанча муҳандислик иншоотларини издан чиқарган,
-қутқарувчилар энг талофат кўрган ҳудудларга етиб боришда қатор қийинчиликларга дуч келмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, минтақадаги ҳалокатли офатлар узлуксиз бир ҳафта давом этган ёмғирлар билан боғлиқ. Фақат сўнгги икки ҳафта ичида Жанубий ва Жануби-шарқий Осиёда кузатилган бузғунчи сув тошқинлари ва кўчкилар 1500 дан зиёд инсоннинг ҳаётига нуқта қўйган, қарийб 11 миллион аҳолига таъсир кўрсатган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги эса мазкур ҳудудлардаги кучли ёғингарчилик ва тошқинлар орасида ўзбекистонликлар йўқлиги ҳақида маълум қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.