Мигрантлар алоҳида эътибор талаб қилувчи мавзу. Кейинги пайтларда бу мавзу доирасида интернет нашрларда анча-мунча материаллар берилди. Агар мавзуга чуқурроқ ёндашадиган бўлсак, мигрантлар иштирокида рўй бераётган айрим нохушликлар, жумладан поезд ва автобуснинг тўқнашуви, 52 та ўзбекнинг битта автобусда ёниб кетиши, кишининг таъбини хира қилади. Электрон нашрларда эълон қилинган материалларидаги фикр-мулоҳазалар мени ҳам кўплар қатори бефарқ қолдирмади. Ижтимоий тармоқлардаги баҳслар, турфа мулоҳазалар, шарҳлардан кўриниб турибдики, ўзбекистонликман деган ҳар қандай киши мавзуга бефарқ эмас.
Иқтисодий қийинчиликлар боис, хорижда ишлаш учун кетаётган ҳар бир киши олдига мақсад қўяди. Хўш, аслида мигрантлар хорижга нима учун кетяпти. Пул ишлаш мақсади билан кетаётгани аниқ. Аммо, мақсад фақат оила тебратишми? Қадимдан халқимизда яримта нон – роҳати жон, деган гап бор. Оилани шу яримта нон билан ҳам боқиш мумкин. Иш жойлари кам. Буниям тушунса бўлади. Аммо, каттагина ери бўлса ҳам, ернинг умрини қорамол учун бедапоя ёки маккажўхори экиш билан ўтказиб юбориш ҳолатлари учраяпти. Чорва, паррандачилик, томорқага меҳр қўйганлар ҳам кам бўлаётгани йўқ, аслида. Кўп ҳолларда шу ердаги меҳнатдан топилган пулга ҳам шукур қилмай, омади юришиб Россияда яхшигина пул ишлаб келган қўшниси ёки танишига ҳавас қилиб, хорижга чиқиб кетаётганлар тақдири, афсуски, кўнгилдагидек эмас. Қора меҳнат қилиб оиласига пул жўнатаётганлар аслида ютяптими, ютқизяптими?
Масаланинг биринчи жиҳати, ота Россияга кетгач, оилада шундай улуғ зотнинг ўрни маълум маънода йўқолди. Фарзандининг дунёга келгани, илк қадами, “дада” деган илк сўзлари, туғилган куни, боғча ёки мактабга қадам қўяётгани, қўлига қалам ушлаб ҳарф ўрганаётгани – шунга ўхшаш бахтли дамларни кўролмаётгани, армон бўлиб қолаётгани ўз йўлига. Фарзандларда жиддийлик, қаттиққўллик, бир сўзлилик, мардлик, тантилик ва шунга ўхшаш фазилатларнинг шаклланишида уларнинг ўрни алоҳида. Болалар меҳрибон оналар ва аёл ўқитувчилар қўлида қолиб кетаётгани ҳақиқат. Ота тарбиясини кўрган боланинг қарашлари бошқаларникидан фарқ қилади. Бола тарбиясида оталарнинг ўрни сусаймоқда. Бу борада маҳалланинг, Ёшлар иттифоқининг ўрни сезиляптими? Миллий тикланиш демократик партиясининг олдига қўйган реал мақсадлари бор. Ўзга юртларга иш излаб кетаётганларнинг яшаш тарзи, оиласининг маънавий ҳолати, фарзандларининг мактаб ёки ўрта-махсус касб-ҳунар таълим юртларига бораётганлиги, Она қўлида қолган болаларга қандайдир маънавий кўмак зарурдир? Бу билан ким шуғулланяпти.
Россияга ишлагани йўл олиб, иш тополмай, оила учун етарли маблағ жўнатолмай юрганлар ҳам бор. Агар ана шу оила ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлса-чи? ХДП ҳам улар манфаатларини ҳимоя қилишдан қочмаса керак. Бу ҳақда ҳам бироз ўйлаб кўриш зарур.
Кейинги пайтда хорижда ишлаб келиб, яхшигина пул топиб, орзу-ҳавасга берилдик. Мигрантлар ишлаб топганини нималарга сарфлаяпти? Дўппини ерга қўйиб, ўзбекчасига мулоҳаза қилайлик.
Туғилиб ўсган маҳалламда хорижга, хусусан Россияга чиқиб тирикчилик қилаётган ўнлаб ака-ука, опа-сингилларни биламан. Уларнинг турмуш тарзига эътибор берсам, айрим хонадонларда деярли ҳеч ким қолмаган. Йилида, баъзида 2 йилда бир марта келиб, йиққан-терганини сочиб кетади. Энг аввало, туппа-тузук иморатини бузиб, қурилиш соҳасидаги қандайдир янгиликни жорий этиб, ё қўшимча иморатлар қуриб – топганини сарфлаб бўлгач, йўлкирага пул топиб яна жўнайди. Кейинги сафар бир йилдан кейин келади. Бу гал автомобиль сотиб олади. Ўзи Россияда бўлса, автомобиль нима керак дерсиз? Керакдирда?! Бунга уларнинг ўзи жавоб берсин. Кейинги гал Россияга бориб-келгач, данғиллатиб тўй қилади. Катта пул сарфлаб, манаман деган санъаткорни тўйга чақиради. 2-3 та қўй, қорамол сўйиб, спиртли ичимликларни аямайди. Хуллас, топган-тутганини сарфлайди ва яна Россияга жўнайди.
Хорижда минг азоб билан ишлаб келганларнинг маҳаллада ўзини тутишини кўриб ҳайратдан ёқа ушлайсан. Тадбиркорлик эвазига бойиган бойлар ўзини қандай тутса, улар ҳам ўзини худди шундай тутади. Шахсан мен улардек харажат қилиш учун етти ўлчаб, бир кесаман. Уларнинг хатти-ҳаракатидан намуна олган айрим ота-оналар, ўз фарзандига ўқишинг шартмас, ўқишсиз ҳам Россияда ишлаб келиб, яхши яшашяпти-ку деган юзаки хулосага келяпти.
Пулни топиш мумкин. Лекин, уни сарфлашда гап кўп. Юқоридаги ҳолат такрорланаверса, ишончим комил, ўша оилаларнинг бири икки бўлмайди. Қорни тўйиши аниқ. Аммо, эртанги кун учун, фарзандлар учун нима қилди, деган саволга жавоб топилмаяпти. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – ЎзЛиДеП вакиллари улар билан суҳбат ўтказиб, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борса, тадбиркорлик, кичик бизнесни йўлга қўйишга кўмаклашса, “сарфлаш” ҳам маҳорат экани тушунтирилса бундан барча ютади. Хорижда ишлаб келиш, иқтисодий қийинчиликлардан чиқиб кетишнинг вақтинчалик бир йўли бўлиши керак эмасми, аслида.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар