Савол:
Айтайлик, мен ўз хонадонимдаги бузилиб қолган чанг ютгич ва музлатгични маиший техника таъмирлаш устахонасига таъмирлаш учун олиб бордим ва устахона ходими менга уч кундан сўнг келиб олиб кетишим мумкинлигини тайинлади. Келишилган куни устахонага келганимда устахона ходими мен берган чанг ютгич ва музлатгични тузатмаганлигини айтиб, яна икки кундан сўнг келишимни тайинлади. Айтилган кун келганимда эса устахона ходими мендан ҳеч қандай буюм олмаганлигини айтиб, қўполлик билан хоҳлаган жойимга боришим мумкинлигини таъкидлади. Мен эса нима қилишимни хам билмай қолдим. Шундай ҳолатда истеъмолчи ҳуқуқи бузилган ҳисобланса, менга етказилган зарар ва истеъмолчи сифатидаги хақ хуқуқларимни қандай тиклашим мумкин?
Жавоб:
Бундай ҳолларда ҳуқуқи поймол бўлган шахс ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга мурожаат қилиши зарур. Истеъмолчига етказилган моддий зарар қопланиши учун истеъмолчи устахона сотувчиси ёки ходими билан чанг ютгич ва музлатгични тузатиб бериш ҳақида келишилган оғзаки келишувни асословчи ҳужжат, яъни ёзма равишда тузилган шартнома ёки оғзаки келишувни асословчи ҳужжат тақдим қилиши лозим. Ёки бўлмаса хизмат учун олдиндан тўланган тўлов чеки ҳам асос бўла олади. Бундай шартлар истеъмолчи томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига тақдим қилинмаган ҳолларда истеъмолчи ҳуқуқи ва унга етказилган зарар ундириб берила олмаслигига сабаб бўлиб қолади.
Истеъмолчи шундай ҳолатга тушиб қолмаслиги учун, биринчи навбатда, сотувчи ёки устахона ходими ёхуд ҳар қандай соҳада ҳам хизмат кўрсатувчи билан ёзма ёки оғзаки равишда шартнома тузиши лозим. Оғзаки тузилган шартномага асосан истеъмолчи томонидан тақдим қилинган буюмни устахона ходими ҳақиқатдан ҳам олиб қолганлиги тўғрисида маълумотни истеъмолчига бериши, агар маълумот берилмаган тақдирда истеъмолчи бундай маълумотни талаб қилиб олиши лозим. Маълумот олинганидан сўнг улар ўртасида тузилган келишув шартларининг биронта талаби бажарилмаган, сифатсиз таъмирланган, ёхуд йўқотиб қўйилган тақдирда олинган маълумот истеъмолчи ҳуқуқини ҳимоя қила олишга асос бўлади. Шундай экан истеъмолчи ўз ҳуқуқини талаб қилиш билан бир қаторда истеъмолчига юклатилган мажбуриятларни ҳам амалга ошириши лозим.
Манба: Tasvir.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...