date

Тошкентда порно студия фош қилинди

Тошкентда порно студия фош қилинди
Тошкент шаҳрида порнографик маҳсулотларни тайёрлаш ва тарқатиш билан шуғулланган аёл жавобгарликка тортилди. Олий суднинг расмий сайтида Чилонзор туман жиноят ишлари бўйича судининг қарори эълон қилинди.

Маълум бўлишича, Ғиждувон туманида туғилган, 1999 йилда таваллуд топган Зарина Г. исмли аёл Тошкентга кўчиб келган ва воситачилик фаолияти билан шуғулланган.

Кейинчалик у Telegram мессенжерида порнографик мазмундаги турли гуруҳларни кўриб, бу орқали даромад топиш ниятида бўлган. Шу мақсадда у "Vip Group" номли ёпиқ Telegram гуруҳини ташкил қилган.

У ерда ўзи иштирокида ҳамда бошқа шахслар иштирокида суратга олинган порнографик ва эротик видеоларни тайёрлаб, ушбу гуруҳ орқали тарқатган. Гуруҳга аъзо бўлиш учун маълум миқдорда ҳақ талаб қилинган.

Экспертиза натижасига кўра, гуруҳ орқали тарқатилган материаллар порнографик характерга эга эканлиги тасдиқланган. Жорий йилнинг 14 октябр куни Чилонзор туман жиноят ишлари бўйича судининг қарорига кўра, фуқаро Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг порнографик маҳсулотларни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этиш банди бўйича айбдор деб топилди.

Унга 100 базавий ҳисоблаш миқдори (41 200 000 сўм) миқдорида жарима белгиланди. Шунингдек, аёл томонидан видеоларни суратга олишда ишлатилган "Redmi" мобил телефони йўқ қилинишига қарор қилинди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда порно студия фош қилинди