Туркияда 5 нафар ўзбекистонлик 61 кг олтин билан ушланди

1 дақиқа ўқиш4K
Туркияда 5 нафар ўзбекистонлик 61 кг олтин билан ушланди

Туркиянинг Кападокия аэропортида ўтказилган операция давомида хамир ва гўшт майдалагичлар ичига яширилган 61 килограмм 121 грамм олтин топилди, деб Uz24.uz хабар берди. Ҳодиса муносабати билан олти киши ҳибсга олинган бўлиб, улардан беш нафари ўзбекистонлик экани аниқланган.

Полициянинг контрабанда ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари келиб тушган маълумот асосида аэропортда текширув ўтказган. Самолёт орқали етиб келган 6 нафар шахснинг чемоданлари сканер орқали кўриб чиқилган ва хамир ҳамда гўшт майдалагичлар шубҳали деб топилган.

Қурилмалар ичида 24 каратли 61 кг 121 грамм олтин аниқланган. Унинг бозор қиймати тахминан 350 миллион турк лираси (ўртача 11 миллион доллар ёки 1,37 трлн сўм) деб баҳоланмоқда.

Ҳозирда контрабанда қилинган олтин мусодара қилинган, 6 нафар гумондор полиция сўроғидан сўнг судга жўнатилган. Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ушбу ҳолат бўйича жиноят ишини қўзғатган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?