date

Ўқувчисини китоб билан урган ўқитувчи ишидан ҳайдалди

Ўқувчисини китоб билан урган ўқитувчи ишидан ҳайдалди

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида жойлашган 11-сонли умумтаълим мактабида жисмоний тарбия фани ўқитувчиси ўз ўқувчиларига нисбатан қўпол муомала ва зўравонлик қилгани учун ишидан бўшатилди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг май ойида ўқитувчи А.Л. 9-синф ўқувчиларини ўзлаштириши пастлигини баҳона қилиб, китоб билан уриб, ҳақорат қилган. Бу ҳолат таълим муассасасида жиддий резонанс келтириб чиқарган.

Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан тузилган ишчи гуруҳ текшируви натижасида ўқитувчининг хатти-ҳаракатлари ноқонуний ва педагогик этикага мутлақо зид экани аниқланган.

Шунингдек, мактабнинг маънавий масалалар бўйича директор ўринбосари бу ҳолатни ўз вақтида ўрганмагани ва ўқитувчини тартибга чақирмагани учун ҳайфсан интизомий жазоси билан жазоланган.

Натижада жисмоний тарбия ўқитувчиси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди, унинг ўрнига бошқа мутахассис тайинланиши режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўқувчисини китоб билан урган ўқитувчи ишидан ҳайдалди