
Мажбурий ижро бюроси Янги Наманган тумани бўлими томонидан иш юритувидаги номулкий тусдаги ҳужжат ижроси амалда тамомланди.
Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг ҳал қилув қарорига мувофиқ, даъвогар — Кадастр агентлиги Наманган вилоят бошқармаси фойдасига, жавобгар О.А. томонидан ўзбошимчалик билан қурилган 400 квадрат метр майдондаги иншоотни бузиш белгиланган эди.
Суд қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида тегишли ижро варақаси Мажбурий ижро бюросининг Янги Наманган тумани бўлими иш юритувига келиб тушган. Давлат ижрочиси томонидан жавобгарга белгиланган муддат ичида ихтиёрий равишда мажбуриятни бажариш имконияти берилган. Бироқ белгиланган вақт ичида жавобгар суд қарорини бажармаган.
Шундан сўнг давлат ижрочиси томонидан белгиланган тартибда мажбурий ижро ҳаракатлари бошлаб юборилган. Куни кеча амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан қурилган иншоот бузиб ташланди.
Ҳозирги кунда мазкур суд ҳужжати бўйича ижро ҳаракатлари тўлиқ якунланди ва ҳужжатнинг амалдаги ижроси таъминланди.
Мажбурий ижро бюроси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқаролар ва ташкилотлар томонидан қабул қилинган суд қарорларининг сўзсиз ва ўз вақтида бажарилишини таъминлашни ўзининг устувор вазифаси деб ҳисоблайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!