date

Қарта ўйинчиларидан давлат бюджетига 24 000 сўм ундирилди

Қарта ўйинчиларидан давлат бюджетига 24 000 сўм ундирилди
Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туманида қизиқарли жиноят ҳолати содир бўлди. Бу ҳақда UPL хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, уч нафар йигит сув насос станциясида қарта ўйини билан шуғулланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан улар қўлга олинган ва ўйин учун ишлатилган 24 000 сўм далилий ашёлар сифатида олиб қўйилган.

Ушбу сумма қимор ўйини учун ишлатилган. Суд давомида йигитлар ўз айбларини тан олган ва жазони енгиллаштиришни сўрашган.

Суд қарорига кўра, қонунбузарларга 1,5 миллион сўмдан жарима белгиланган, шунингдек, далилий ашё сифатида олиб қўйилган 24 000 сўм давлат бюджетига ўтказилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарта ўйинчиларидан давлат бюджетига 24 000 сўм ундирилди