14:31 / 11.12.2018
4 132

Руҳиятни ўлдириш технологияси

Руҳиятни ўлдириш технологияси
"Қандай қилиб инсонни ўз қиёфасини йўқотишгача олиб бориш ҳақида"


Қалбни ўлдиришнинг оддий усули – бу қадриятларнинг ўрнини алмаштириб қўйишдир. Энг асосий қурол ҳам шу. Инсонни руҳан айнитиш технологиясининг асосларини билгач, биз бундай хавф-хатардан олдиндан бохабар бўламиз. Айтадиларку, огоҳсан – демак ҳимоялангансан.

Қуйида руҳий таназзулга олиб борадиган усулларни кўриб чиқамиз.

1. Ижтимоий етукликка қадам қўйиш жараёни сунъий тарзда кечиктирилади. Бу - ёшларни энг фаол (15 дан 25 ёшгача бўлган) даврида уларнинг қувватидан фойдаланиш учун қилинади. Ёш йигитнинг ақлий ва жисмоний фаоллиги 20 ёшдан кейин бошланади, у бу ёшда соғлом, ақлли, қизиққон, ўз нуқтаи-назарида собит ва муросасиз бўлади.

Александр ўз “карьерасини” 20 ёшида бошлагани, князь Святослав ўлим тўшагида ётган пайти 30 ёшда эканлиги, Иван Грозний 22 ёшида Казанни олганини эслашнинг ўзи кифоя.

Бизнинг давримизда эса (асосан Европада) бу ёшдаги болалар ҳали “ўспирин” ҳисобланади. ижтимоий инфантилизмни тарбиялаш мана шунга қаратилган – кучга тўлган ёшни безарар катта йигитга айлантириш.

Қувватнинг ортиқчаси эса аллақаерларга сарф бўлаверсин, масалан, тартибсиз алоқаларга, тунги клубларга ёки кўча криминалига ва ҳ.к.

2. Қиз ва ўғил болалар тарбияси умумий қолипга солинади. Бу аёлларни эркаклаштириш учунгина эмас, балки улардан эркакларни тортиб олиш учун ҳам қилинади.

3. Эгоцентрик дунёқарашни шакллантириш. Эгоист – бу ёлғизлик, эгоист – бу бирлик. Ёки қадимги римликлар айтганидек, “бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил”.

4. “Муваффақиятли” одам образини шакллантириш. Галстук, пиджак, карьера, аъло даражадаги уй, қиммат машина, чет элда дам олиш, ирланд вискиси. Зўр, шундай эмасми? Бундай одамни ошиғи олчи, аслида эса у мукаммал қул, чунки у гиёҳвандга ўхшаб ўз нарса-буюмларига қарам. Шунинг учун у нима қилса ҳам барқарорликни сақлаб қолиш учун қилади, карьера поғонасидан кўтарилишда ҳар қандай таҳқирланишга рози бўлади. У болалигидаги барча орзуларини ич-ичига, туб-тубига яширади ва инсон қиёфасини йўқотганларга ўхшаб бора-бора ўзини ҳам унутади.

5. Муҳаббат ва фидокорлик ўрнига – шаҳвоният ва зўрлик. Сир эмас, жинсий ҳиссиётлар энг кучли ҳиссиёт саналади. Шунга мувофиқ, “шаҳвоний” мавзу орқали ҳар қандай инсонга таъсир кўрсатиш мумкин. Бундан ташқари, бундай ҳиссиётлар бизнинг қора, ҳайвоний хусусиятимизни очади. ОАВ, реклама, илмий ва бадиий асарларда пропаганда, компьютер ўйинлари орқали ушбу инстиктлар қўзғатилади.

6. Оилавий қадриятларни вайрон қилиш. Бу банд маълум даражада “шаҳвоният” банди билан бир-бирига ўхшаб кетади, лекин ўзига хос хусусиятга ҳам эга. Оилавий қадриятларни барбод қилиш миллий қадриятлар, эгоизм ва ҳайвоний феъл-атворни қўзғатишга олиб келади.

7. Мардлик, олижанобликнинг ман қилиниши. Мардлик шуниси билан хавфлики, у одамларда назорат қилиш ва олдиндан билиш қийин бўлган хулқ-атворни шакллантиради.

Политехнологлар номаълум хатти-ҳаракатлардан қўрқади. Улар учун одамнинг текин даромад, шаҳвоний нафс, мутелик, бузуқликка ташна бўлиши ҳар жиҳатдан қулайдир.

8. Кераксиз нарсага муҳтожлик. Бу бирйўла бир қанча “қуёнлар”ни ўлдирадиган асосий қуролдир. Керак бўлмаган буюмга эҳтиёжманд киши оддий истеъмолчидан нимаси билан фарқ қилади? Бу одамнинг у ёки бу буюмни истеъмол қилишига боғлиқ. Бу - мисолларда яққол кўзга ташланади. Сизнинг, масалан, кўйнагингиз йиртилди, сиз дўконга бориб янгисини харид қилдингиз – бу истеъмол қилиш дейилади, агарда сиз дўконга бориб, янги кўйлак харид қилсангиз ва бунинг сабаби у брендли, урф бўлган рангда бўлса ёки шунчаки бошқалардан ажралиб турмоқчи бўлсангиз, ундай ҳолда бу – кераксиз нарсага муҳтожлик дейилади.

Бошқача айтганда, кераксиз нарсага эҳтиёжмандлик – бу меъёрни билмаган ҳолда тийиқсиз истеъмол қилишдир.

Инсонда муҳтожликнинг бундай тури пайдо бўлиши унинг жўшқинлигини сўндиради, уни бора-бора мантиқсиз ҳаётга олиб боради.

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Руҳиятни ўлдириш технологияси