Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси органлари томонидан банк кредит қарздорликларини ундириш бўйича амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Мисол учун, вилоятда фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг “Агробанк” АТБ Қашқадарё вилоят филиали олдида 1,2 миллиард сўм миқдоридаги кредит қарздорлиги мавжуд бўлган.
Суд қарори асосида мазкур қарздорликни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати 2025 йил 24 сентябр куни Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси иш юритувига келиб тушган. Давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, жамият қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаши тўғрисида огоҳлантирилган.
Бироқ қарздорлик қопланмагани сабабли, барча қонуний чоралари кўрилди. Хусусан, МЧЖнинг банкдаги ҳисоб рақамига банд солинди, шунингдек, мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли иссиқхона хатлаб олинди.
Агар қарздорлик яқин вақт ичида қопланмаса, иссиқхона аукцион савдолари орқали сотилиб, тушган маблағ эса кредит қарздорлигини қоплашга йўналтирилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!