Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 2025 йил 29 май кунги ижро варақасига асосан қарздор Э.М.дан ундирувчи Ю.Ж.нинг фойдасига 77,6 млн. сўм ундириш белгиланган.
Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Элликқалъа туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Жумладан, суд қарори ижросини таъминлаш мақсадида бўлим ходимлари томонидан қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқига нисбатан чеклов ўрнатилиб, унга тегишли бўлган кўчмас мулкнинг ўзгалаштирилишининг олдини олиш мақсадида мулкга тақиқ ўрнатилган.
Шунинг натижасида, қарздор томонидан қарздорлик жорий йилнинг 9 октябрь куни 6000 АҚШ доллари кўринишида тўлаб берилган.
Шу сабабли ундирувчи ушбу ижро ишини тугатиб беришни сўраб, Бюронинг Элликқалъа туман бўлимига мурожаат қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!