15:17 / 16.08.2019
3 805

Абитуриентлар талабаликка тавсия этилганлигини қачон билиши мумкин?

Абитуриентлар талабаликка тавсия этилганлигини қачон билиши мумкин?
Абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича маълумот тест синовлари якунланган кундан бошлаб бир ҳафта муддат ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Талабаликка тавсия қилинмаган абитуриентлар белгиланган квотадан ташқари қўшимча тўлов-контракт бўйича ўқишга қабул қилиниши мумкин.

Белгиланган квотадан ташқари қўшимча равишда тўлов-контракт бўйича ўқишга қабул қилиш Олий таълим муассасаларининг таклифларига мувофиқ, уларнинг имкониятлари, танлов ва тўпланган баллар миқдоридан келиб чиқиб, Давлат комиссияси қарори асосида белгиланади.

Қўшимча қабулни амалга ошириш таклифлари олий таълим муассасалари томонидан бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 15 октябрга қадар Давлат комиссиясига киритилади.

Давлат комиссияси олий таълим муассасаларининг имконияти, танлов ва тўпланган баллар миқдоридан келиб чиқиб, оширилган тўлов-контракт шарти билан абитуриентларни қўшимча қабул қилиш кўрсаткичлари юзасидан 20 октябрга қадар қарор қабул қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Абитуриентлар талабаликка тавсия этилганлигини қачон билиши мумкин?