Ўзбекистон бўйлаб “Мустақиллик тўйи” фестивали кенг нишонланади

1 дақиқа ўқиш255
Ўзбекистон бўйлаб “Мустақиллик тўйи” фестивали кенг нишонланади

Юртимизда давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан йирик маданий-маърифий лойиҳа — «Мустақиллик тўйи» фестивали ўтказилиши режалаштирилмоқда. Мазкур кенг қамровли тадбир жорий йилнинг май ойидан сентябрь ойигача мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олади.

Фестиваль «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» шиори остида ташкил этилиб, юртдошлар ўртасида бирдамлик, ватанпарварлик ва миллий қадриятларга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашга қаратилган.

Ушбу маданий-маърифий ташаббус Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти ҳамда бошқа қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида амалга оширилади.

Фестиваль доирасида ўндан ортиқ ижтимоий, маънавий ва маданий лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилиши кўзда тутилган. Бу лойиҳалар орқали аҳолининг турли қатламлари, айниқса ёшлар ўртасида миллий ғоялар ва замонавий тараққиётга оид қарашлар уйғунлаштирилади.

Маълум қилинишича, мазкур фестиваль ҳақида Республика ташкилий қўмитаси йиғилишида батафсил маълумот берилган. Тадбирлар дастури ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослиги ва маданий анъаналарини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ташаббус илк бор Президентнинг Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигини муносиб нишонлашга бағишланган қарорида илгари сурилган эди. Фестиваль нафақат байрамона муҳит яратиш, балки жамиятда янги ғоя ва мақсадларни тарғиб қилишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?