Голливуд юлдузи Энн Хетеуэй “ИншаАллоҳ” ибораси билан муҳокамалар марказига тушди

Голливуд юлдузи Энн Хетеуэй People нашрига берган интервьюсида "иншаАллоҳ" иборасини ишлатгани ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Мусулмон дунёси фойдаланувчилари актрисанинг бу ҳаракатини ижобий қабул қилиб, унга нисбатан илиқ фикрлар билдиришмоқда. Айни пайтда АҚШ ва Европадаги айрим кузатувчилар бу ҳолатга ҳайрат билан муносабат билдириб, тармоқларда ўзаро баҳсларга киришган. Ушбу лаҳза акс этган видео интернет платформаларида тез фурсатда оммалашиб кетди.
Голливуд актрисаси Энн Хетеуэй People нашрига берган сўнгги интервьюсидан сўнг ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамалар марказига айланди.
Суҳбат чоғида у мусулмон маданиятида кенг қўлланиладиган “иншаАллоҳ” иборасидан фойдаланган, бу ифода “агар Аллоҳ хоҳласа” деган маънони англатади.
Мазкур лаҳза тез орада интернет платформаларида тарқалиб кетди ва мусулмон давлатларидан кўплаб фойдаланувчилар актрисанинг бу сўзини ижобий қабул қилиб, унга нисбатан қўллаб-қувватлов билдиришди.
Шу билан бирга, АҚШ ва Европа ҳудудидаги айрим фойдаланувчилар бу иборага ҳайрат билан муносабат билдириб, ижтимоий тармоқларда турли фикр-мулоҳазалар ва баҳсларни бошлаб юборишди.































Изоҳлар 0
…