Хамдам Собиров нимани топди ва нимани йўқотди?

Хонанда Хамдам Собиров ўз интервьюсида шоу-бизнесдаги фаолияти давомида эришган энг катта ютуғи мухлислар меҳри эканини таъкидлади. Шу билан бирга, санъаткор машҳурлик ортидан ўз ҳаловати ва тинчини йўқотганини афсус билан тан олди. Унинг фикрича, ижодий муваффақиятлар замирида нафақат бахт, балки шахсий хотиржамликдан воз кечиш ҳам ётади. Бу иқрор санъат оламининг масъулиятли ва мураккаб жиҳатларини яна бир бор очиб берди.
Хонанда Хамдам Собиров интервюларидан бирида ўз ижодий йўли ва шоу-бизнесдаги ҳаёти ҳақида самимий фикрлар билдирди. Унга “Шоу-бизнесда топган энг катта бахтингиз нима?” деган савол берилганда, хонанда иккиланмай: “Мухлисларнинг меҳри”, дея жавоб берди.
Унинг таъкидлашича, ҳар бир санъаткор учун мухлислар эътибори ва меҳридан ортиқ бойлик йўқ:
“Менимча, ҳар бир ижодкор учун мухлисларнинг меҳрини қозониш энг катта бахт ҳисобланади”, — деди у.
Суҳбат давомида хонандага яна бир ўйлантирувчи савол берилди: “Йўқотганингиз нима бўлди?” Бу сафар Хамдам Собиров қисқа, аммо чуқур маъноли жавоб қайтарди: “Тинчимни”.
Бу жавоб санъат йўлида эришилган муваффақиятлар ортида катта меҳнат, масъулият ва баъзан шахсий хотиржамликдан воз кечиш ҳам борлигини яна бир бор эслатади.






























Изоҳлар 0
…