АҚШ Ҳинд океанида учта Эрон нефть кемасини қўлга олди

Қўшма Штатлар Осиё минтақасидаги денгиз ҳудудларида Эрон байроғи остида ҳаракатланаётган учта йирик нефть танкерини тўхтатгани ҳақида хабар берилди.
Маълумотларга кўра, Ҳиндистон, Малайзия ва Шри-Ланка қирғоқлари яқинида аниқланган ушбу кемалар АҚШ ҳарбий кучлари томонидан йўналтирилиб, назорат остига олинган.
CENTCOM баёнотига кўра, “Dorena” номли танкер блокадани бузишга уринган ва Ҳинд океанида ҳарбий эсминец кузатувида сақланмоқда. Қолган кемалар — “Deep Sea” ва “Sevin” — ҳам хом нефть билан тўлиқ юкланган ҳолда ушлаб қолинган.
Шу билан бир вақтда Эрон томони ҳам Ҳўрмуз бўғозида ўз ҳаракатларини кучайтириб, иккита контейнер кемасини қўлга олганини билдирган.
Мутахассислар фикрича, дунё нефть ва газ оқимининг катта қисми ўтадиган ушбу стратегик ҳудуддаги кескинлик халқаро энергия бозорига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!