Самарқанд вилоятида ука опасини мерос пули учун ўлдириб қўйди

1 дақиқа ўқиш642
Самарқанд вилоятида ука опасини мерос пули учун ўлдириб қўйди

Самарқанд вилоятида уй сноси учун берилган компенсация пули устидаги келишмовчилик оғир жиноят билан якунланди.

Суд ҳужжатларига кўра, 36 ёшли эркак маст ҳолатда опасининг уйига келиб, у ерда спиртли ичимлик истеъмол қилган. Суҳбат давомида у уй учун ажратилган товон пулидан улуш талаб қилган.

41 ёшли опа эса бу талабни рад этиб, маблағнинг бир қисми аллақачон берилганини айтган.

Шундан сўнг улар ўртасида жанжал келиб чиққан. Эркак ошхонадаги пичоқ билан опасининг кўкрак қисмига зарба берган. Аёл воқеа жойида вафот этган.

Судда эркак ўз айбини тан олиб, енгиллик сўраган. У илгари ҳам жиноят содир этгани учун судланган шахс экани қайд этилган.

Суд ҳукмига кўра, у Жиноят кодексининг 97 моддаси 2 қисми билан айбдор деб топилиб, 16 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди ва жазони умумий тартибли колонияда ўташи белгиланди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?