Наманганда қурилиш соҳасида катта миқдорда пора олиш фош этилди

1 дақиқа ўқиш229
Наманганда қурилиш соҳасида катта миқдорда пора олиш фош этилди

Фото: Хавфсизлик

Наманган вилоятида қурилиш соҳасига оид навбатдаги коррупцион ҳолат фош қилинди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари аниқланди.

Маълум бўлишича, Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг икки нафар бош мутахассиси ўзаро келишган ҳолда ҳаракат қилган. Улар Янги Наманган тумани ҳудудида жойлашган тадбиркорга тегишли икки қаватли нотурар бино бўйича қурилиш рухсатномаси, архитектура-режалаштириш топшириғи ҳамда лойиҳа ҳужжатларини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига катта миқдорда пул талаб қилган.

Манбаларга кўра, мансабдорлар ушбу хизматлари учун жами 22 минг АҚШ доллари сўраган бўлиб, жорий йилнинг март ойида аввал 7 минг доллар миқдорида маблағни қабул қилиб олган.

Кейинчалик Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказган махсус операция давомида улардан бири қолган 15 минг АҚШ долларини олаётган вақтида қўлга туширилди. Тезкор тадбир давомида у ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, ушбу жиноят ишида иштирок этган иккинчи бош мутахассис ҳам процессуал тартибда қўлга олингани маълум қилинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов-суриштирув ишлари изчил давом эттирилмоқда. Мутасадди идоралар томонидан барча ҳолатларга ҳуқуқий баҳо берилиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?