Карталардан акцептсиз ечишга янги минимал қолдиқ тартиби жорий этилади

1 дақиқа ўқиш289
Карталардан акцептсиз ечишга янги минимал қолдиқ тартиби жорий этилади

2026 йил 15 апрелдан бошлаб мамлакатда банк карталари орқали акцептсиз, яъни мижоз розилигисиз автоматик равишда ечиб олиш операцияларига янги тартиб жорий этилади.

Янги қоидаларга кўра, карталарда минимал камайтирилмайдиган қолдиқ белгиланади. Ушбу талабга мувофиқ, ҳар бир карта ҳисобида доимий равишда камида БҲМнинг 3 баравари миқдорида маблағ сақланиши шарт бўлади. Бу эса карта баланси тўлиқ нолга тушиб қолишининг олдини олади.

Янги тизим амалиётга киргач, автоматик тўловлар ва қарзларни ундириш жараёнлари фақат белгиланган чегарадан юқори бўлган маблағлар доирасида амалга оширилади. Яъни мажбурий ечимлар картадаги “хавфсиз қолдиқ”дан тегиб ўтмайди.

Маълумот учун, акцептсиз ечиб олишлар кўпинча банк кредитлари, рассрочка тўловлари ёки бошқа молиявий мажбуриятларни қоплаш учун қўлланилади. Бу тизим қарздорликни автоматик ундиришни таъминлайди.

UZCARD тизими томонидан билдирилишича, янги талаблар банк томонидан олдиндан мижоздан олинган ва OTP тасдиқланган карта маълумотларига нисбатан қўлланилмайди.

Мутахассислар фикрича, ушбу ўзгаришлар фойдаланувчиларнинг молиявий хавфсизлигини оширишга хизмат қилади ва кутилмаган тўлиқ маблағ ечилиб кетиши каби ҳолатларни камайтиради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?