date

Шаҳнозабону ижросидаги “Қизалоғим” қўшиқ матни кимга тегишли?

Шаҳнозабону ижросидаги “Қизалоғим” қўшиқ матни кимга тегишли?

Марҳума санъаткор Шаҳнозабону томонидан юракдан куйланган “Қизалоғим” қўшиғининг матни кимга тегишли эканини билармидингиз? Кўпчиликка қизиқ бўлган бу саволнинг жавоби — истеъдодли актриса ва шоира Раъно Ярашева.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева нафақат саҳнадаги образлари, балки чуқур маънога бой шеърлари билан ҳам танилган. Унинг қаламига мансуб сатрлар кўплаб машҳур хонандалар репертуаридан жой олиб, тингловчилар қалбига кириб борган.

Хусусан, аслида Мадина Мумтоз учун ёзилган “Қизалоғим” қўшиғи Шаҳнозабону ижросида янада кенг оммага етиб борди ва ўзининг самимийлиги, таъсирчан оҳанги билан мухлислар меҳрини қозонди.

Бундан ташқари, хонанда Райҳон ҳам актрисанинг “Мен нечун яралдим, Аллоҳим”, “Гулга сира ҳушим йўқ”, “Ёдингдами”, “Ёр-ёр” каби 20 га яқин шеърларини қўшиқ шаклида ижро этган.

Яна бир қизиқарли жиҳат — Юлдуз Усмонова ижросидаги “Бизга не бўлди, жоним” ва “Ёлғиз ташлама, Аллоҳ” каби машҳур қўшиқларнинг матни ҳам айнан Раъно Ярашева қаламига мансуб. Бу эса унинг ўзбек эстрада санъатидаги ўрни нақадар муҳим эканини яна бир бор тасдиқлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Шаҳнозабону ижросидаги “Қизалоғим” қўшиқ матни кимга тегишли?