13:15 / 25.08.2019
5 271

Оилавий тадбиркорлик — фаровонлик калити

Оилавий тадбиркорлик — фаровонлик калити
Юртимизда оилалар фаровонлигини таъминлаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Бу бежиз эмас. Чунки оилаларнинг ҳар жиҳатдан мустаҳкамлиги, мамлакатнинг қудратини белгиловчи омиллардан бири саналади.
Шу боис ҳам юртимизда инсон манфаатларини кўзлаб, кичик бизнес  ва оилавий тадбиркорлик ривожлантириш ва уларнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш борасида қатор қонунлар ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Бундан кўзланган мақсад халқимизнинг турмуш даражасини юксалтиришдан иборатдир.

Яратилаётган имкониятлар ҳамда қулай шароитлар туфайли оилавий бизнесни билан шуғулланаётганла сафи кенгайиб бормоқда. Хусусан, ҳозирда Тошкент вилоятида 1 минг 314 нафар оилавий тадбиркор рўйхатдан ўтиб, фаолият юритмоқда. Уларда 1 минг 628 нафар инсон меҳнат қилаяпти. Ишчиларнинг аксариятини тадбиркорнинг оила аъзолари ва қариндошлари ташкил этади. Бу даромадни ортишига ва оила фаровонлигига ҳизмат қилади.

Тошкент вилояти солиқ бошқармасининг маълумотларига кўра, мазкур тадбиркорлик субъектлари томонидан жорий йил давомида 5,3 млрд.сўм солиқ ва юошқа мажбурий тўловлар амалга оширилди.

Кези келганда шуни айтиш керакки, оилавий тадбиркорлик субъектларига қатор солиқ имтиёзлари жорий этилган. Жумладан, Солиқ Кодексининг тегишли моддаларига асосан, жисмоний шахс ёки оилавий корхона турар жойдан унда истиқомат қилиш билан бир вақтда товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун фойдаланган тақдирда, мол-мулк ва ер солиғи жисмоний шахслар учун белгиланган ставка бўйича тўланади.

Бундан ташқари, янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширувчи оила аъзолари томонидан ягона ижтимоий тўловини тўлаш улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб амалга оширилиши назарда тутилган. Қолаверса, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклида фаолиятни амалга оширишда оилавий тадбиркорлик субъекти номидан иш кўрадиган якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзосигина қатъий белгиланган солиқни тўловчи бўлиши белгилаб қўйилган.

Шунингдек, ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланаётган хунармандлар ўз фаолиятини амалга оширишда буюмлар ёки товарлар (ишлар, хизматлар)ни тайёрлаш учун кўпи билан 5 нафар шогирдни жалб этишга ҳақлидир.

Шу ўринда оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, хонадонда қорамол ва паррандачиликни ривожлантириш, иссиқхона ташкил этиш истагини билдирганларнинг мингдан ортиғига имтиёзли кредитлар ажратилди. Ўтган давр мобайнида оилалар турмуш тарзи, муаммоларини ўрганиш мақсадида республика ҳамда вилоят ишчи гуруҳлари томонидан ўтказилган мулоқотлар натижасида ногиронлиги бўлган, шу жумладан, ижтимоий аҳволи жуда оғир, уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг бандилиги таъминланди.

Маълумот ўрнида, Тошкент вилоятида сўнгги 5 йилда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган 9 минг нафардан ортиқ хотин-қизга тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратилди.

Тошкент вилояти ДСБ Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Оилавий тадбиркорлик — фаровонлик калити