00:09 / 23.08.2020
3 364

Германиялик мутахассис: «Ҳозир Ўзбекистонда кузатаётганларим Германияда 1-2 ой аввал бўлган вазиятга ўхшайди»

Германиялик мутахассис: «Ҳозир Ўзбекистонда кузатаётганларим Германияда 1-2 ой аввал бўлган вазиятга ўхшайди»
Тиббиёт фанлари доктори Вернер Бэр
Бир ойдан бери Германиянинг етакчи тиббиёт мутахассисларидан бири, профессор, тиббиёт фанлари доктори Вернер Бэр COVID-19'нинг тарқалишини олдини олиш бўйича консультант сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Коронавирусга қарши курашиш штабида бўлиб турибди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, ушбу инфекционист, микробиолог, Германиянинг микробиологик лабораторияларини аккредитация қилувчи органи (DAkkS)нинг эксперти мамлакатнинг турли ҳудудларида коронавирусга чалинган беморларни самарали даволаш бўйича зарур тавсияларини бермоқда, натижада даво-муолажаларини коррекция қилишга эришилмоқда.

– Бир ой давомида юртимиздаги эпидемиологик вазиятни ўрганиш имконингиз бўлди. Уни қандай баҳолайсиз?
– Аслида бу менинг Ўзбекистонга иккинчи ташрифим. Биринчи марта май ойида келгандим. Ўша пайтдаги ва ҳозирги вазиятни таққослайдиган бўлсам, айни вақтда янги касалланиш ҳолатларининг қайд этилиши сезиларли даражада ошди. Шунингдек, ўз юртим ва Ўзбекистондаги ҳолатни таққослаш имкониятига эгаман. Германияда коронавируснинг биринчи қайд этилиши сизнинг мамлакатингизга қараганда олти ҳафта олдин бошланган. Яъни, ҳозир Ўзбекистонда кузатаётганларим Германияда 1-2 ой аввал бўлган вазиятга ўхшайди. Ушбу таққослаш имкониятининг ўзига хос афзалликлари ва ижобий томонлари мавжуд. Чунки мен Германияда тўплаган тажрибамни маълум вақт силжиши билан мос равишда Ўзбекистонда қўллаш имкониятига эга бўлганимдан мамнунман.

– Германия ва Ўзбекистонда одамларнинг эпидемиологик вазиятни қабул қилишида фарқ кузатдингизми?
– Йўқ, аксинча. Одамларнинг хатти-ҳаракатларини таҳлил қилсак, улар Германиядагига жуда ўхшаш. Яъни, дастлаб одамлар вирус хавфини жиддий қабул қилишди, тартиб-интизомга қатъий риоя этишди. Аммо вақт ўтиши билан фуқаролар бўшашдилар: ораларидаги ижтимоий масофани сақламай, ниқобларни тўғри тақмай қўйишди. Мен ҳозир худди шунга ўхшаш вазиятни бу ерда ҳам кузатмоқдаман. Куни кеча меҳмонхона деразасидан шундай ҳолатни кузатдим: фаввора ёнида ёшлар ниқобни тўғри тақмаган ва ижтимоий масофани сақламаган ҳолда дам олишяпти.

Афсуски, Германияда одамлар тартиб-интизомга риоя қилишни унутган ўша пайтда вируснинг қайд этилиши анча ўсди. Вазиятдан фойдаланиб, юртингиз аҳолисини огоҳликка чақирмоқчиман. Агар орангизда шундай бефарқ одамлар кўпаядиган бўлса, 1-2 ой ичида касалликни янги юқтирганлар сони кескин ортиши мумкин. Шунинг учун ҳам эҳтиёт чораларига қатъий амал қилишлари зарурлигини айтмоқчиман. Вазиятни назорат қилиш одамларнинг ўз қўлларида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Германиялик мутахассис: «Ҳозир Ўзбекистонда кузатаётганларим Германияда 1-2 ой аввал бўлган вазиятга ўхшайди»