
Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабарига кўра, болаларни ноқонуний диний таълимга жалб қилган шахслар аниқланган. Ички ишлар органлари томонидан ўтказилган махсус тадбир давомида Шофиркон туманида истиқомат қилувчи шахсларнинг ўз уйида ноқонуний равишда болаларга диний таълим бериб келгани аниқланган.
Маълум қилинишича, таълим жараёни санитария талабларига зид шароитларда, жисмоний ва психологик босим остида ўтказилган. Ўқувчилар орасида Самарқанд ва Жиззахдан келган болалар ҳам бўлган.
Жами уч нафар бола диний таълим олиш жараёнига жалб қилинган. Таъкидланишича, жорий йилнинг август ойидан бошлаб Ўзбекистонда болаларга ноқонуний диний таълим бериш билан боғлиқ жавобгарлик кучайтирилган.
Эндиликда бу каби қонунбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик ўрнига жиноят кодексига биноан жавобгарлик белгиланган. Ушбу ҳодиса бўйича Жиноят кодексининг "Диний таълимотларни ўқитиш тартибини бузиш" моддасининг 2-қисми асосида жиноят иши қўзғатилган.
Айбланувчиларга уч йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилиши мумкин. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Болаларга ноқонуний диний таълим берганлик учун жазо кучайтирилди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар