
Ўзбекистон Адлия вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ҳокимликлар ходимлари фаолият самарадорлигини баҳолаш бўйича намунавий тартиб рўйхатга олинди. Ушбу ҳужжат 28 октябрь куни 3696-рақам билан рўйхатдан ўтказилган.
Мазкур тартиб республика бўйлаб барча туман ва шаҳар ҳокимликларига, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ҳокимликларига татбиқ этилади. Ҳокимликларнинг айрим лавозимларидаги ходимлар фаолияти самарадорлиги давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг махсус давлат реестрига киритилган ички тартиб асосида баҳоланади.
Самарадорлик кўрсаткичлари қуйидаги талаблар асосида аниқланади: аниқ, вақт билан чекланган, малакага мос, мақсадли, етишиш мумкин бўлган ва ўлчанадиган бўлиши керак. Ҳокимлик ходимларининг фаолият самарадорлигини баҳолаш, тасдиқлаш ва мезонларини ишлаб чиқиш "samardorlik.uz" электрон тизими орқали амалга оширилади.
Баҳолаш махсус схема асосида олиб борилади. Ходимларнинг самарадорлиги даражаларга бўлинади:
1. Қониқарсиз (D) — 70 баллдан кам;
2. Қониқарли (C) — 70 дан 85 баллгача;
3. Яхши (B) — 85 дан 100 баллгача;
4. Аъло (A) — 100 баллдан юқори.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!