19:00 / 13.09.2020
3 683

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегия

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегия
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик базасини мустаҳкамлаш, бу борадаги халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш ва халқаро мажбуриятларни бажариш, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтиришга доир тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, 2020 йил 22 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Фармонда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегиянинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш бўйича олиб борилаётган давлат сиёсатини амалга оширишдаги асосий вазифалари ва йўналишлари белгилаб берилди. Булар:

– 2030 йилгача Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш мақсадларига эришишида парламент ва фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларга мувофиқлаштириш;

– Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро рейтинг ва индексларда дунёдаги 50 та етакчи мамлакат қаторига киришини таъминлаш;

– инсон ҳуқуқлари бузилишига барҳам бериш мақсадида суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, прокуратура органлари фаолиятини такомиллаштириш, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги давлат сиёсатини мониторинг қилиш ва баҳолашнинг миллий тизимини ривожлантириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш;

– шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳукуқларни ҳимоя қилишда давлат ҳокимияти ва бошкаруви органлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда хусусий сектор фаолиятининг очиқлиги ва ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш ва ҳоказо.

Шу билан бирга мамлакатда фуқароларнинг ижтимоий ва маданий ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла», «Ёшлар – келажагимиз» каби 20 дан ортиқ давлат дастурлари ва концепциялари амалга оширилмоқда.

Камбағал оилалар, ногиронлар, меҳнат мигрантлари, болалар, ёшлар, аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш бўйича ишлар қайта кўриб чиқилди. Гендер тенгликни таъминлаш мақсадида бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Хусусан, 2019 йилда қабул қилинган «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги, «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлар шулар жумласидандир.

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масаласи халқимиз фаровон турмуш кечириши учун шароит яратиб беришга қаратилган демократик ислоҳотларнинг бош мезонига айланиб бормоқда.

Шухрат Алламбергенов,
Нукус тумани прокурори

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегия