
18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун. Давлат рамзларидан бирининг 29 йиллик байрами мамлакатда кенг нишонланди; унда ўзбекистонликлар ҳар қачонгидан фаолроқ бўлди.
Гарчи байроқ байрами биринчи қор «байрами»га уланиб кетган бўлса-да, ижтимоий тармоқларда талайгина фикрлар билдирилди. Кечаги кун ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари учун иккига бўлинди: қордан олдин давлат байроғи табриклари, қор ёғишни бошлагандан сўнг эса биринчи қор табриги. Байроққа атаб эълон қилинган постларнинг сараларини қуйида тақдим этамиз.
— Shukhrat (@bankir2102) November 20, 2020
Дунёнинг энг баланд иморати сифатида қайд этилган Burj Halifa биноси Ўзбекистон байроғи тусига кирди. Табрикларни «изҳор қилишга» «одатланган» Burj Halifa Ўзбекистон байроғи рангларида порлади.
Ижтимоий тармоқлардан садолар
Instagram платформасининг фаол фойдаланувчилари давлат байроғи қабул қилинган кун каби муҳим байрамларда расмли ва видео табрикларни канда қилмайди. Instagram орқали давлат амалдорларию идораларидан тортиб, чет элда юрган ҳамюртларимизгача ўз изҳорларини йўллади.
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист ва Маданият вазири Озодбек Назарбеков ўз саҳифасида видео табрикни қолдирди. Ажойиб шеър, ажойиб кадр. Шунингдек, вазирлик ҳам алоҳида видео юклади.
Вазир ортидан кўплаб хизмат кўрсатган санъаткорлар ҳам ўз табрикларини эълон қилди. Масалан, Муниса Ризаева боксчи Шаҳрам Ғиёсов бошлаган «энг кўп изоҳ тўплаш» челленжини давом эттиришга қарор қилди.
Ўзбек тилида куйласа-да, чиқишлари асосан рус тилида бўладиган Райҳон Ғаниева ўз табригини давлат тилида эълон қилди.
Россияда фаолият олиб бораётган сартарош ўзининг Instagram саҳифасида байрам муносабати билан Ўзбекистон байроғи тасвирланган креатив соч турмагини намойиш қилди.
Ҳозирда чет элда бўлиб турган бир нечта ўзбекистонлик биргаликда Давлат мадҳиясини куйлади.
Асосан ёшлар иштирок этган видеода БАА, Филиппин, Австралия, Япония, Буюк Британия, Польша каби давлатларда истиқомат қилаётган ўзбекистонликларни кўриш мумкин. Шу билан биргаликда, Германиядаги ўзбек ёшлари алоҳида табрик йўллади.
Охирги пайтда омма олдида кам кўриниш бераётган Отабек Умаров ҳам ўз саҳифасида табрик қолдирди.

Асли тошкентлик, Америкада яшовчи модель қиз ўз Instagram’ида 7 сентябрь куни байроқ «кийиб» тушган суратини жойлади. Шу байрам фонида ушбу расм ҳам анча машҳурликка эришди.

Маълумот учун, расмлар АҚШнинг Аризона ҳудудида олинган. Байроқ билан ўранган қизнинг суратлари машҳур бўлгач, у кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Кимдир ярашибди, деса, яна кимнингдир бундан жаҳли чиққан. Блогер Шаҳноза Соатова ўзининг байроқ фонида тушган расмларини Facebook саҳифасига жойлаб, Адлиянинг #mening_bayrogim флешмобига қўшилди.

Тилшунос Эльдар Асанов эса сана муносабати билан ўзбек тилида байроқни ифодаловчи сўзлар тарихини ёритди.
"Дарс билан овора бўлиб, кечаги санан ўтказиб юбордим. Давлат байроғи кунига бағишлаб бир пост ўйлагандим. Кеч бўлса ҳам, эътиборингизга ҳавола этаман.
Туркий тилларда байроқ билан боғлиқ терминология жуда ривожлангани қизиқ феномендир. Аслида ҳар қандай давлатнинг ўз рамзлари, байроқлари бўлган қадимдан. Лекин кўчманчилар бундай символикага кўпроқ мурожаат этган. Давлатнинг рамзи бўлмиш байроқ турли жабҳаларда ишлатилган: хон чодирига ўрнатилган, эгалланган шаҳарлар қўрғонига ёки бош майдонига тикилган, жангларда кўтариб юрилган. Кўп хон кўрган, кўп шаҳар забт этган, кўп жанг қилган туркий қабилалардан шу сабабдан бўлса керак, байроқларнинг турлари ва уларга қўлланадиган атамалар кўп бўлган.
Бугун асосийга айланган “байроқ” сўзи санчиб қўйиладиган байроқни англатган. Яъни тепасига байроқ илинган найзани. Унинг қадимги шакли – batraq/batruq, +bat “ботмоқ, ботирмоқ” ўзагидан. Худди шу тушунчани ифодалайдиган бошқа сўз – sancaq бугунги Туркия туркчасида сақланган. Унинг ўзаги, кўриниб турганидек, +sanç “санчмоқ”, қадимги шакли эса sançğaq. Sançğaq ва batraq жанг чоғида кўтаиб юрилган ва ғалаба қозонилиши билан тикиб қўйилган.
Урушдан ташқари вақтда ерга қадаб қўйиладиган байроқ tuğ деб юритилган. Бу сўз бугунги ўзбек адабий тилида ҳам бор, “туғ” шаклида, лекин кам ишлатилади. Баъзи этимологлар унинг илдизини tuğığ “тикик, тикилган” деб реконструкция қилади, баъзилар эса хитойча ва мўғулча этимонлар қидиради.
Лекин туркий тилларда байроқ маъносини ифодаловчи асосий сўз бошқа эди: bonçuq. Ҳозир у “мунчоқ” шаклида (бошқа маънода) ўзбек тилида ишлатилади. Bonçuq деганда хон чодирида турадиган, ҳокимиятни ифодалайдиган расмий давлат байроғи тушунилган. У одатда узун ёғоч бошига осилган от думидан иборат бўлган. Думлар сони биттадан тўққизтагача бўлган (тўққиз муқаддас сон ҳисобланган).
Охирги сўз – “ялов”. Унинг ўзаги тушунарли – yalmaq “ҳилпирамоқ”. Этимологиясидан ҳам англаган бўлсангиз керак, бугунги шаклга яқин, ҳилпираб турадиган байроқ назарда тутилган. У одатда жангларда кўтариб юрилмаган, узун найзага илинмаган, калта таёққа мустаҳкамланиб, ўтовлар ва бинолар тепасига осиб қўйилган. Шунақа гаплар".
Маълумки, байроқ қабул қилинган кунда яхшигина қор ёғди. Ўзбек халқининг азалий муаммоларидан бири бўлган «свет» ўчиши байрам кунида ҳам ўзбек халқини «ёлғизлатмаган» кўринади, фойдаланувчилар хафа.

Байрамга Makro супермаркетлар тармоғи ижодий ёндашиб, дўконга келган харидорларга ўз маҳсулотларидан Ўзбекистон байроғини ясашга имконият яратиб берди. Умуман олганда, яхши ва креатив юриш.

@davletovuz профилидаги Twitter фойдаланувчиси Арнасойда ёзилган улкан байроқнинг суратини жойлади.
Арнасой pic.twitter.com/b965S235ou
— davletovuz (@davletovuz) November 18, 2020
Шунингдек, ушбу саҳифада Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг байроқ ҳақидаги нутқи тасвирланган видеоролик ҳам қолдирилди.
— davletovuz (@davletovuz) November 18, 2020
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушоғлу Ўзбекистон байроғи қабул қилинган кун билан табриклаб, келгусида ҳам стратегик ҳамкорликни давом эттиришга умид билдирди.
Dost ve kardeş #Özbekistan’ın 18 Kasım Milli Bayrak Günü’nü en içten dileklerimle kutluyorum. Ortak çabalarımızla stratejik ortaklığımızı daha da geliştireceğiz.???? pic.twitter.com/Cs8lxNTIzA
— Mevlüt Çavuşoğlu (@MevlutCavusoglu) November 18, 2020
Twitter’нинг шоиртабиат фойдаланувчиси ўз ижод намунаси билан бўлишди.
Бетакрорсан, Ўзбекистон байроғи,
— Fazilat Isomiddinovna (@isomiddinovna) November 18, 2020
Турфа рангу, юлдузларга бойроғи.
Ахли муслим дини тимсоли-мохи,
Осмон, замин бирла тўлган қучоғи.
Яратилдинг, хилпирадинг самода,
Билармисан, не гап Халқинг томонда?
Сен хаммани кўриб турганинг яхши-
Лек бахтлидек кўрингани- ёмонда... pic.twitter.com/bz9g0vFd4v
Қашқадарёлик блогер Умид Каримов ўз машинасини байроқ билан безатди.
Ҳокимликлар табриги
Ҳокимият матбуот котиблари ҳам анча фаол. Хусусан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги байроқ кунига аталган ўз видеосини тақдим этди.

Шу билан биргаликда, Ўзбекистон байроғи қабул қилинган кунга бағишланган парад ва фестиваль ўтказилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар