4 ёшли қизча юриб кетаётган машинанинг эшигидан тушиб кетди

1 дақиқа ўқиш2.7K
4 ёшли қизча юриб кетаётган машинанинг эшигидан тушиб кетди

4 ёшли қизча юриб кетаётган автомобил эшигидан йиқилиб тушди

Тошкентда содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Интернетда тарқалган видеоларда юриб кетаётган автомобилнинг орқа эшиги бир зумда очилиб, ундан кичик қизалоқ йиқилиб тушаётгани акс этган. Бу ҳолат кўпчиликни ҳушёрликка чақирди.

Воқеа 9 октябрь куни соат 08:30 ларда Сергели туманида, 10-сонли поликлиника қаршисида рўй берган. ВАЗ-2115 русумли автомобилни 1964 йилда туғилган Б.И. бошқариб келаётган бўлган. Светафор яшил ёниши билан ҳаракат бошлаганида, орқа чап эшикда ўтирган 2021 йилда туғилган қизалоқ эшикни тасодифан очиб юборган ва йўлга йиқилиб тушган.


Бобо – “Набирамни ҳар куни боғчага олиб бораман”

Маълумотларга кўра, бола билан унинг бобоси бирга бўлган. Катта ёшли эркак қизчасини боғчага олиб кетаётган вақтда ушбу нохуш воқеа содир бўлган. Унинг айтишича, ҳар куни эрталаб соат 8:00–8:30 орасида болани боғчага олиб боради.

“Ойнани ёп деганимда у эшикни очиб юборибди. Бир зумда одамлар “қизингиз тушди!” деб бақирди. Орқамга қарасам, набира йўқ. Шошилиб орқага қайтдим. Бир киши уни кўтариб турган экан. Яхшиямки, ҳеч қаерига зарар етмаган. Ҳозир аҳволи яхши”, — дейди қизчанинг бобоси.


Боланинг аҳволи яхши, тергов ишлари давом этмоқда

Йиқилиш вақтида бола машинанинг орқа қисмида бўлгани ва тезлик катта эмаслиги оқибатларни енгиллаштирган. Гувоҳлар маълумотича, бола ерга йиқилгандан кейин тезда ёрдам кўрсатилган, шифокорларга мурожаат қилиш зарурати туғилмаган.

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди. Таъкидланишича, ҳозирги вақтда ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Мутахассислар бундай вазиятларда болаларни орқа ўриндиқда махсус болалар ўтиргичи (автокресло)да ўтқазиш ва эшиклар блокировкаси фаоллаштирилган бўлиши зарурлигини эслатди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?