“Латта бўлма”: Дилором Жабборова яна жанжал марказида — видео

1 дақиқа ўқиш403
“Латта бўлма”: Дилором Жабборова яна жанжал марказида — видео

Тармоқларда яна шов-шув — логопед Дилором Жабборова болага бақириб, уни тажовузкорликка ундаётгани акс этган видео тарқалди.

Кадрларда мутахассис боладан нарсаларни улоқтиришни талаб қилади, “латта бўлма, кучли бўл” деб бақиради. Унга кўра, бу усул “характерни мустаҳкамлайди”. Шу билан бирга, у болага “агар эшикни ёп дейишса, деразадан кир”, деб тушунтиради — гўё итоатсизлик орқали “кучли шахс” тарбияланарди.

Бу ҳолат жамоатчиликда катта норозилик уйғотди. Кўпчилик “бу психология ёки логопедия эмас, шафқатсизлик” деб баҳолади.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда ҳам Жабборова шунга ўхшаш “даволаш” усуллари билан танилганди. Унинг машғулотларида бақириш, мот қилиш, шамлар ва ҳатто шахмат тошларидан фойдаланилгани учун жиноят иши қўзғатилганди. Болалар омбудсмани ва экспертлар унинг амалиётида жисмоний ва руҳий зўравонлик аломатларини аниқлашган.

Бироқ, иш тугатилганидан сўнг у фаолиятини тўхтатмади. 2025 йилда у Наманганда “Овоз академияси” номли марказ очди, кейин Бухорода ҳам шундай филиал ташкил этиш ниятини билдирганди.

Болалар омбудсмани идораси жорий йил апрелида Бош прокуратурага қайта мурожаат қилди. Шундан сўнг Юнусобод тумани прокуратураси аввал ёпилган жиноят ишини қайта тиклади.

Ҳозирда Дилором Жабборовага нисбатан тергов ишлари қайта бошланган.

Мутахассислар таъкидламоқда: “Дудуқланиш — бу сабр ва профессионал ёндашувни талаб этадиган ҳолат. Болани бақириш ва таҳқирлаш орқали ‘даволаш’ — на илм, на ахлоққа тўғри келади”.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?