Қурилиш ишларини лойиҳалашга ихтисослашган масъулияти чекланган жамиятнинг (МЧЖ) архитектори, Музработ туманида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, унинг нотурар жой биноси бўйича ҳужжатларни "муаммосиз ҳал этиб бериш" баҳонасида 17 миллион сўм пул талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, архитектур мутахассис талаб қилинган маблағни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Тезкор чоралар давом эттирилиб, архитектор мазкур пулнинг 1 миллион сўмини туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими раҳбарига беришини билдирган. Тез орада, бошлиқ ҳам ушбу пора пулни олган пайтда қўлга олинган.
Ҳозирда ҳар икки шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ҳолат қурилиш соҳасидаги шаффофлик ва масъулиятнинг янада кучайтирилишини талаб қилаётганини яна бир бор кўрсатиб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!