Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган учрашувда Навоийнинг “Қизилқум” клубини қабул қилди ва уч голли йирик ҳисоб билан ғалаба қозонди.
Учрашувда ҳисобни 21-дақиқада Игор Сергеев пеналтидан очди. Ҳисоб очилгандан сўнг “шерлар” янада фаол ўйин кўрсата бошлади. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида эса Заид Таҳсин жамоа афзаллигини икки баробар оширди — 2:0.
Иккинчи тайм бошланиши билан “Қизилқум” аъзоси Роман Папарига қоидабузарлик учун тўғридан-тўғри қизил карточка олди ва жамоасини 10 киши қолдирди. Бу ҳолатдан кейин “Пахтакор” тўлиқ устунликни қўлга киритди.
82-дақиқада яна пеналти белгиланди ва Сергеев яна аниқ зарба билан жамоаси ҳисобини 3:0 қилиб оширди. Шу тариқа ҳужумчи дублини расмийлаштирди ва “шерлар”га муҳим уч очко олиб келди.
Суперлига. 25-тур
Пахтакор — Қизилқум 3:0
19 октябр, «Жар» стадиони
Голлар: Игор Сергеев (21 пеналти, 82 пеналти), Заид Таҳсин (45).
Пахтакор — Владимир Назаров, Заид Таҳсин, Ҳожиакбар Алижонов, Азиз Турғунбоев (Башар Ресан, 60), Игор Сергеев, Ҳожимат Эркинов (Достон Ҳамдамов, 69), Абдурауф Бўриев (Беҳруз Асқаров, 82), Сардор Собирхўжаев (Иброҳим Ибрагимов, 60), Фламарион (Бобур Абдухолиқов, 82), Муҳаммадарасул Абдумажидов, Дилшод Саитов.
Қизилқум — Санжар Қувватов, Шаҳзод Раҳматуллаев (Ислом Кенжабоев, 58), Роман Папарига, Жамбули Жигаури (Акмал Музаффаров, 71), Асрор Ғофуров, Фарҳод Бекмуродов (Шаҳзод Туропов, 46), Бобомурод Бозоров, Самандар Шукуруллаев, Шоҳруз Норхонов (Илҳом Ваҳобов, 58), Файзулло Жуманқўзиев, 88. Душан Мийич (Илҳом Кенжаев, 46)
Огоҳлантиришлар: Бобомурод Бозоров (24), Абдурауф Бўриев (40), Шоҳруз Норхонов (42), Илҳом Кенжаев (50), Ҳожиакбар Алижонов (90+1).
Четлатиш: Роман Папарига (50)
Ғалабадан сўнг “Пахтакор” очколарини 49 тага етказиб, “Динамо”ни (47) ортда қолдирди ва кучли учликка қайта кирди. “Қизилқум” эса 29 очко билан 9-поғонада қолди.
Тошкент клуби сўнгги турларда яхши формада экани билан ажралиб турибди. Сергеев ва Таҳсиннинг самарали ўйини “шерлар”га руҳий ва тактик устунлик берди. Ҳужумдаги тезкорлик, қанотлар орқали яратилган ҳужумлар ва хатоларсиз ҳимоя — бу сафар ғалабанинг асосий омилларидан бири бўлди.
“Жар” стадионидаги баҳс мухлислар учун том маънода байрам бўлди. “Пахтакор” майдонда ўзини ишонч билан тутиб, рақибга деярли имконият қолдирмади. Шундай натижадан сўнг хусусан, жамоа бош мураббийи учун бу ғалаба муҳим аҳамият касб этади — клуб яна чемпионлик йўлидаги курашда қолмоқда.
Шундай қилиб, “Пахтакор” 25-турда нафақат очко, балки мухлислар ишончини ҳам янада мустаҳкамлади. “Шерлар”нинг навбатдаги ўйинида ҳам жамоадан шундай кайфият кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!