Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси 2025 йилнинг январь–август ойлари давомида аҳолига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми бўйича янгиланган маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, мамлакат бўйлаб аҳоли жон бошига тўғри келган хизматлар умумий ҳажми 16,7 миллион сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,5 фоизга ўсган.
Ҳудудлар кесимида энг юқори натижа Тошкент шаҳрида қайд этилди — 76,6 млн сўм. Бу кўрсаткич мамлакат бўйича ўртача даражадан қарийб 5 баробар юқори ҳисобланади.Ҳудудлар бўйича аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми:
Ҳудудлар бўйича аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми:
Тошкент шаҳри – 76,6 млн сўм
Навоий вилояти – 14,1 млн сўм
Тошкент вилояти – 13,6 млн сўм
Бухоро вилояти – 12,4 млн сўм
Самарқанд вилояти – 10,4 млн сўм
Хоразм вилояти – 10,6 млн сўм
Қорақалпоғистон Р. – 10,3 млн сўм
Фарғона вилояти – 10,1 млн сўм
Наманган вилояти – 10,2 млн сўм
Жиззах вилояти – 9,5 млн сўм
Андижон вилояти – 9,3 млн сўм
Сирдарё вилояти – 9,3 млн сўм
Қашқадарё вилояти – 8,8 млн сўм
Сурхондарё вилояти – 7,1 млн сўм (энг паст кўрсаткич)