19:30 / 28.01.2021
2 086

Энди абитуриент 5 та эмас, чекланмаган миқдорда таълим йўналишларини танлаши мумкин бўлади

Энди абитуриент 5 та эмас, чекланмаган миқдорда таълим йўналишларини танлаши мумкин бўлади
Тест тизимидаги янгилик ва енгилликлар, амалий ишлар хусусида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Мажид Каримов билан суҳбат эълон қилинди. Унда Каримов келгуси йилги режаларни маълум қилинган.

«Келгуси режалар хусусида. Аввало, 2021/2022 ўқув йили қабулидаги тест синовларида айтиш керакки, таклиф тайёрлаш босқичи бўлса ҳам, ўзгаришлар бўлади. Масалан:

биринчидан, олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар учун чекланмаган миқдорда таълим йўналишлари бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқини яратиш (бунда тўплаган баллари билан танлов босқичида абитуриент аввалгидек 5 тагача эмас, балки тест синови топширган фанлар мажмуи мос келадиган чекланмаган миқдорда таълим йўналишларини танлаши мумкин бўлади ва ўқишга кириш имконияти кескин ошади);

иккинчидан, олий таълим муассасалари бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари ўтказиладиган фанлар мажмуасига кирувчи умумтаълим фанларидан миллий сертификат бериш тизимини амалиётга жорий этиш (бунда абитуриент жорий этилган чет тили фанларидан сертификат берилиши каби абитуриент бошқа умумтаълим фанларидан миллий сертификат олиши ва у олий таълим ташкилотларига ўқишга киришда ҳисобга олиниши йўлга қўйилади);

учинчидан, чет тилларни билишни баҳолаш бўйича кўп даражали тест тизимини жорий этиш (бунда талабгор синовларда бир марта иштирок этиб, мос даражалардан бирига эга бўлади);

тўртинчидан, Халқаро баҳолаш ташкилотлари билан ҳамкорликда тест синовларини ташкил этиш ва халқаро сертификатларни беришни йўлга қўйиш (бунда халқаро тажриба ўрганилади, амалда татбиқ этилади ва талабгорларнинг ишлари халқаро баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади);

бешинчидан, тест синовларини ўтказувчи етакчи марказлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш (бунда Давлат тест маркази тест топшириқларини шакллантиришдан то ташкилий ишларни амалга оширишга қадар бу каби муассасалар билан ҳамкорлик бўйича қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиши, халқаро экспертлар иштирокида тренинглар ўтказиши, энг мақбул усул ва шаклларни жорий этиши мумкин);

олтинчидан, тест синовларида иштирок этадиган гуруҳ назоратчиларини танлаш ва тайёрлаш механизмларини такомиллаштириш (бунда Давлат тест марказининг расмий сайтида алоҳида саҳифа очилиб, назоратчилар танловини йил мобайнида амалга ошириш, онлайн тайёрлаш ва саралаш ишлари йўлга қўйилади).

– Ҳа, бунинг ҳам ўзига хос талаблари бор. Аввало айтиш керакки, 3 йил олдин, 2018 йилгача абитуриентлар бор-йўғи фақат битта таълим йўналишини танлаши мумкин эди. 2019 йилда бу кўрсаткич 3 та ни, 2020 йилда эса 5 тани ташкил этди. Бунда аввало «чексиз танлов» ибораси хоҳлаган таълим йўналишини танлашни англатмайди ва бундай ўзгаришни жорий этиш учун тест синови топшириладиган фанларга, уларнинг кетма-кетлигидан қатъий назар, бир хил балл берилиши талаб этилади. Кенгроқ тушунтирилганда, «чексиз танлов» фақат тест синови топшириладиган фанлари бир хил бўлган таълим йўналишлари доирасида амал қилади.

Бу ўзгариш ҳам абитуриентларнинг ўқишга кириш имкониятини кескин оширади», деди Каримов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди абитуриент 5 та эмас, чекланмаган миқдорда таълим йўналишларини танлаши мумкин бўлади