Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида қидирувда бўлган Шахиста Муллаева Ўзбекистонга депортация қилинди. У фирибгарлик жиноятида айбланган. Бу ҳақда мамлакатимизнинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.
Маълумотга кўра, ушбу шахснинг ҳаракатларидан жабрланган фуқаролар Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ёки ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилишлари мумкин.
Шунингдек, солиқ тўламаслик ва божхона қонунчилигини бузиш билан боғлиқ жиноятларда айбланган, қидирувда бўлган яна икки шахс — Х.Баротов ва С.Холов ҳам қўлга олиниб, Ўзбекистон тергов органларига топширилди.
Расмий баёнотда таъкидланишича, жиноят жавобгарлигидан қочиб хорижда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан изчил чоралар кўрилади ва улар қонун олдида жавоб бериши таъминланади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!