date

Тошкентда қизининг фожеасидан сўнг аёл турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирди

Тошкентда қизининг фожеасидан сўнг аёл турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирди

Тошкент шаҳрида 11 ёшли қизи ток уруши оқибатида ҳалок бўлган аёл ўз турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳодиса қачон содир бўлгани очиқланмаган. Маълумотларга кўра, аёл қўлга олинган ва унга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) бўйича жиноят иши очилган. Агар айби исботланса, у 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Ҳозирги пайтда тергов жараёнлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аёлнинг 11 ёшли қизи 30 май куни Миробод туманидаги Қиёт массиви ҳовлисида ток уруши оқибатида вафот этган эди. Болажон ишчилар қаровсиз қолдирган зинапоядан чиқиб, бошқа болаларга ўйинчоқни олиб беришга ҳаракат қилган вақтда фожеа юз берган. Бу лаҳза кузатув камералари томонидан ҳам қайд этилган.

Она орқадан-орқа келган фожеа ортидан, бир ой ўтгач, айбдорлар аниқланмагани ва ҳудуд ҳамон хавфли ҳолда қолгани ҳақида гапирган. Унинг сўзларига кўра, симлар ҳали ҳам болалар майдони яқинида осилиб турган, шунингдек, оила ҳеч қандай тергов маълумотини олмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда қизининг фожеасидан сўнг аёл турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирди