date

Самарқандда АҚШга юборишни ваъда қилиб 96 минг доллар олмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Самарқандда АҚШга юборишни ваъда қилиб 96 минг доллар олмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Самарқанд шаҳридаги туристик фирма раҳбари фуқароларни Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилиб, улардан катта миқдорда пул талаб қилгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Маълумотларга кўра, у Самарқанд шаҳри ва Ургут туманида яшовчи уч нафар фуқаронинг ишончига кириб, зарур ҳужжатларни расмийлаштиришни ваъда қилган. Ҳар биридан 32 минг доллардан, жами 96 минг доллар талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида гумонланувчи олдиндан 15 минг доллар олган вақтида қўлга олинди. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси 4-қисми “а” банди — “Жуда кўп миқдорда фирибгарлик” бўйича иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда АҚШга юборишни ваъда қилиб 96 минг доллар олмоқчи бўлган шахс қўлга олинди