date

Тошкентда 10-қаватдан сакраган эркак ҳаётдан кўз юмди

Тошкентда 10-қаватдан сакраган эркак ҳаётдан кўз юмди

Тошкент шаҳрида фожеавий ҳолат рўй берди. Кеча Olmazor City турар-жой мажмуаси ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг бирида эркак ўз жонига қасд қилгани хабар қилинмоқда. Унинг 10-қаватдан пастга ташлаб юборгани натижасида ҳаётини йўқотгани айтилмоқда.

Ҳозирча воқеанинг сабаблари ва эркакнинг шахси ҳақида аниқ маълумот берилмади. Ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани қайд этилмоқда.

Айтиш жоизки, сўнгги вақтларда бундай ҳолатлар кўпайиб бораётгани жамоатчилик орасида ташвиш уйғотмоқда.

Воқеа юзасидан қўшимча маълумотлар берилиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 10-қаватдан сакраган эркак ҳаётдан кўз юмди