09:45 / 07.02.2021
1 090

«Британча» коронавирус: қисқа саволларга батафсил жавоблар

«Британча» коронавирус: қисқа саволларга батафсил жавоблар
Буюк Британияда аниқланган коронавируснинг янги тури қисқа муддатда дунёнинг кўплаб мамлакатларига тарқалди. Ўзбекистон ҳам бу «туҳфа»дан ўз улушини олди. 30 январь куни Дубайдан келган юртдошимиз (10 ёш) коронавируснинг ушбу штаммини мамлакатга олиб келган илк инсон сифатида «машҳур» бўлди. Бунинг ортидан халқимиз орасида яна карантин бўладими, бу «британиялик» ҳақиқатан ҳам юқувчан ва хавфлироқми қабилидаги ўринли саволлар пайдо бўлди. Шу каби саволларга жавоб бериш мақсадида «Газета.uz» қисқа саволларга батафсил жавобларни жамлаб, эътиборингизга ҳавола этмоқда.

Янги штамм нима? Бу коронавируснинг янгиланган турими?
Йўқ, COVID-19 билан бир хил. Бу ерда коронавируснинг «стандарт» SARS-CoV-2 дан ажралиб турадиган бир нечта ўзгаришларни амалга оширадиган бир версияси ҳақида гап бормоқда. Унинг геноми 2020 йил 7 январда илк бор қайд этилган эди. Англия халқ саломатлиги агентлиги мазкур вирусни VUI-202012/01 (яъни «2020 йил декабрь ойининг тажрибавий муқобили») деб номлади ва турли штаммларнинг ўзаро боғлиқлиги умумэътироф этилган таснифига кўра, B1.1.7. насабига тегишли деб топилди.

Янги штамм таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, мутациядан сўнг вируснинг тож оқсилларида ўзгариш бўлган — булар вируснинг одам танаси ҳужайралари қобиғидан ўтиб, ичкарига киришида калит вазифасини ўтовчи қисмидир. Вирус шу тожлар орқали тана ҳужайраси юзаси билан контактга киришади. Ишлаб чиқилаётган вакциналар коронавируснинг ташқи қобиғи, яъни ёғ кислотаси мавжуд S-оқилли қобиғига таъсир қилади. Коронавирус мутацияга учраб, ўз генетик штаммини ўзгартирса ҳам вакциналар унинг янги штаммларига таъсир кўрсатиши тўғрисида Буюк Британия ва Россия олимлари таъкидлаб келмоқда.

Аломатлари қандай?
Буюк Британиянинг Миллий статистика хизмати коронавируснинг «британча» деб аталувчи янги штаммига йўтал, кучли чарчоқ, томоқ ва мушаклардаги оғриқ каби белгилар хос эканлигини, аммо ҳид ва таъм сезмаслик аломати эса аввалги штаммдагига қараганда камроқ учраётганини аниқлади.

Идоранинг хулосалари Aнглияда тасодифий танлаб олинган ва «COVID-19» ташхиси қўйилган 6 минг кишининг маълумотларини қайта ишлаш натижасида чиқарилди.

Ҳид ва таъм сезмаслик каби аломатлар янги штамм билан касалланганларда камроқ учрамоқда. Aммо улар ҳали ҳам касалликнинг учта асосий аломатлари (юқори иситма, яқинда пайдо бўлган доимий йўтал ва таъм сезувчанлигини ўзгариши) орасида.

Касалланганларнинг аксариятида ушбу учта аломатдан камида биттаси намоён бўлмоқда.

Статистика идораси ходимлари янги «COVID-19» штаммига ижобий тест олишдан олдин бир ҳафта давомида беморлар бошдан кечирган аломатларни таҳлил қилдилар. Улар «асл» (аввалги) штаммни юқтирганларнинг аломатлари билан таққосланди.

Бунда 2020 йил ноябрь ойининг ўрталаридан 2021 йил январь ойининг ўрталарига қадар касал бўлган одамларнинг натижалари ҳисобга олинди. Маълумотлар шуни кўрсатдики, янги штамм биринчи ҳолатда бўлгани каби учта эмас, иккита ген билан мос келади.

3,5 минг кишидан иборат янги штаммни юқтирганлар гуруҳидан:
- 35 фоизи йўтал;
- 32 фоизи чарчоқ;
- 25 фоизи мушак ва тана оғриғи;
- 21,8 фоизи эса томоқ оғриғидан шикоят қилган.

Олдинги штамм билан касалланган 2,5 минг кишилик гуруҳдан:
- 28 фоизи йўтал;
- 29 фоизи чарчоқ;
- 21 фоизи мушак ва тана;
- 19 фоизи эса томоқ оғриганини айтган.

Маълум бўлишича, янги штаммни юқтирганларнинг 16 фоизи таъм сезувчанлигини, 15 фоизи ҳид сезиш қобилиятини йўқотган. Бу эски штамм билан касалланган одамлардагига қараганда камроқ (иккала ҳолатда ҳам 18 фоиз).

Бош оғриғи, нафас олиш қийинлишуви ёки диарея ва қайт қилиш ҳолатлари бўйича маълумотлар икки штаммда ҳам бир хил бўлган.

Олимларнинг фикрига кўра, вирус таркибидаги баъзи бир ўзгаришлар организмнинг иммун реакциясига таъсир қилиши ва инфекцияни келтириб чиқарадиган аломатларга ҳам таъсир қилиши мумкин. Янги штаммни юқтирганларнинг организмида вирус интенсив равишда кўпайиб кетиш эҳтимоли юқорироқ. Бу эса инфекциянинг бутун танага кенгроқ тарқалишига ҳамда кучли йўтал, мушакларда оғриқ ва чарчоқ пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

У чиндан ҳам юқумлими?
Коронавируснинг янги B.1.1.7 шакли тез суръатларда тарқалиши билан дунё олимлари эътиборини тортди ва янги штамм тариқасида ифода этилди. Хусусан, янги штамм Буюк Британияда бошқа мамлакатларга қараганда 70 фоизга тезроқ тарқалиши қайд этилган.

Айни пайтдаги вирус аввалгисидан 20 та жиҳати билан ажралиб туради. «Британча» штамм икки ой мобайнида 17 та жиҳати ўзгариб, тез мутацияга учрамоқда. Шунингдек, у ўта юқувчан ва ёшларни ҳам зарарлай олиши мумкун бўлганлиги билан ҳам хавфлидир.

Вирус мутациясини узоқ вақт онкологик касалликка чалинган ва иммунитетни босувчи дори воситаларни қабул килган инсон организмида узоқ муддат мутацияга учраши натижасида юзага келгани қайд этилмоқда.

Шу боис ҳам, янги штаммни полимераза занжир реакцияси ёрдамида аниқлаш мушкул эканлиги айтилмоқда. Сабаби мутацияга учраган вирус ПЗР текширувидаги иммун жавобни айланиб ўтишга қодирлиги, уни тўғри диагностика қилиш бир оз мушкул экани билан ҳам ажралиб туради.

«COVID-19» вирусининг B.1.1.7 шакли — «британча» штамми ўз таркибидаги иккита аминокислотани йўқотиб, организмнинг иммун жавоби, яъни, антитаначаларини айланиб ўтишга муваффақ бўлади.

«Британча» штаммни аниқлаш қийинми?
«Британча» штаммни генетик усулда аниқлаш учун беш кун вақт сарфланган. Бу жараён анча мураккаб ҳисобланиб, ҳар бир босқични алоҳида назорат қилиш талаб этилган.

Унинг кўпроқ болаларда аниқланаётгани ростми?
Ҳа, рост. Бу касаллик болаларда кўп учраяпти. Болаларда касалланиш ҳолатларида кузатилган 5 та асосий клиник белги қайд этилган. Булар: бош оғриғи, томоқ оғриғи, ҳолсизланиш, иштаҳа йўқолиши, қорин соҳасида оғриқлар пайдо бўлиши билан белгиланади. Бу белгилар 19 ёшгача бўлганлар ва ёш болаларда кузатиляпти.

Соғлиқни сақлаш бўйича мутахассисларнинг фикрига кўра, касал болаларнинг аксарияти чарчоқдан азият чекади. Инфекцияни юқтирган чақалоқларда тез-тез йиғлаш ҳолатлари учрайди. Касалланган болаларнинг ярмидан кўпи (53 фоизи) бош оғриғидан шикоят қилган. Шу билан бирга, уларда қорин оғриғи ҳам кузатилмоқда. Шунинг учун шифокорлар ота-оналарга қорин бўшлиғидаги ноқулайлик билан бир вақтда пайдо бўладиган бош оғриғи бор-йўқлигини фарзандларидан сўраб туришларини маслаҳат беришмоқда.

Коронавируснинг янги штамми билан оғриган болаларнинг деярли ярмида ҳарорат 37 даражадан юқори бўлган. Болаларнинг 38 фоизи томоқ оғриғидан шикоят қилган.

Касалланганларнинг тахминан 35 фоизи иштаҳа йўқолганини айтишган. Кўпинча бир ёшга тўлмаган чақалоқларда бу ҳолат кузатилади. Шу сабаб шифокорлар болаларни оз-оз, аммо тез-тез овқатлантиришни маслаҳат беришади.

Янги штамм тарқалишининг олдини олиш учун нима қилиш керак?
«Британча» штаммнинг тарқалишига йўл қўймаслик учун эпидемиологик жараённинг учта босқичига қатъий риоя қилиш талаб этилади. Улар:
- Касаллик манбаини жиловлаш;
- Юқиш йўлларининг олдини олиш;
- Юқтириб олиш эҳтимоли юқори бўлган аҳоли ҳимоясини таъминлаш.

Британия ва дунё олимларининг бераётган тавсияларига қараганда, янги штамм тарқалишининг олдини олишнинг ягона ва туғри йули — бу зарарланган беморни яккалаш (изоляция) ва улар билан мулоқотда бўлган шахсларни ҳам алоҳида назоратга олишдир. Фақатгина шу йул билан тез тарқалувчи «британча» штаммни тарқалиш кўрсаткичини камайтириш мумкин.

Шунингдек, оддий саналган карантин қоидаларига риоя килиш ва тиббий ниқобларни доимий тақиб юриш талаб этилади. Яна бир бор таъкидлаш жоизки, COVID-19нинг B.1.1.7 шакли — «британча» штаммини енгишнинг ягона йўли карантин қоидаларига амал қилишдир.

Қуйидаги тавсияларга риоя этиш ҳам мақсадга мувофиқдир:
- ортиқча зарурият бўлмаса, хорижий давлатларга чиқишдан тийилиш;
- доим ниқобда юриш;
- жамоат жойларига боришдан тийилиш;
- ижтимоий масофаларни сақлаш;
- антисептик воситалардан фойдаланиш.

«Эски» коронавирус билан оғриганлар учун янги штамм хавфли эмасми?
Ушбу саволга жавоб бериш учун ҳали аниқ ва ишончли далиллар мавжуд эмас. Фақат умумий натижаларга таяниб фикр билдириш мумкин, холос.

Шу билан бирга, NERVTAG қўмитаси ўз хулосасида коронавируснинг янги версияси иммунитетни эски ҳолича қолдириши эҳтимолини назарий жиҳатдан таъкидлаётган бўлсада, уни бутунлай йўққа чиқара олмаслигини айтади. B.1.1.7-даги мутациялар рецептор билан боғланиш учун масъул бўлган оқсил қаватларида содир бўлади, яъни янги версия антигеник хусусиятлари жиҳатидан бошқаларидан фарқ қилиши мумкин.

Билвосита, у агар B.1.1.7 ҳолатлари орасида бўлса, уни аввалгисидан ҳақиқатда қанчалик фарқ қилиши, қайта юқтириш частотаси асосида баҳолаш мумкин. Аллақачон ковидга чалинган ва ундан соғайган одамлар бор эди-ку дейишингиз мумкин, бироқ уларда юзага келган иммунитет янги вирусга таъсир қилмайди. Ҳисоботда ҳозиргача 915 та ҳолат орасида тўртта қайта зарарланиш ҳолатлари қайд этилган, бироқ бу маълумот ҳам аниқ қиёслаш учун камлик қилади.

Шунга қарамай, вируснинг иммунитет таъсиридан қочиб қутулиш ҳолатлари аллақачон маълум. Мисол учун, Кембриж университети вирусолог олими Равиндра Гуптанинг айтишича, мутацияга учраган вирусни юқтириб олган, ремедесивир ва плазма билан даволанган беморларга бир неча ойлик муолажалар ҳам фойда бермагани ҳамда унинг иммунитетдаги 69−70дел ўчиришга эришгани (ва бошқа баъзи бир мутациялар, аммо N501Y эмас) ҳамда плазма-вирус ўртасидаги боғланиш самарадорлигининг пасайиши кузатилган.

Ҳозир қўлланилаётган вакциналар янги турга қарши ёрдам берадими?
Ҳозирги мавжуд маълумотларга кўра, ҳа, ёрдам беради. COVID-19га қарши вакцина янги штаммда ҳам фойда бериши аниқланган.

Уитс университетининг вакцина бўйича эксперти, профессор Ҳелен Риснинг қайд этишича, «Хайриятки, вакцинани вируснинг янги турларига мослаштириш керак бўлса, янги технологиялар буни нисбатан тезроқ амалга ошириш имконини беради».

Ўзбекистонда яна карантин жорий этилиши мумкинми?
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бош эпидемиологи Нурмат Отабеков 1 февраль куни бўлиб ўтган брифингда ҳозирча Ўзбекистонда карантин чораларини жорий этишга асослар мавжуд эмаслигини маълум қилди.

"Бутун дунёдаги кўплаб иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлатларни коронавирус касаллиги карахт ҳолатга келтириб қўйган бир пайтда, республикамиздаги эпидемик барқарорлик биздаги тизим нималарга қодир эканлигини кўрсатиб турибди. «Британча» штамм аниқланган бемор аэропортнинг ўзида алоҳидаланган, шифохонага ётқизилган ва беморда ҳеч қандай асоратлар кузатилмаган.

Ютуғимиз шуки, биз аэропорт, қўйингки шифохона шароитида касаллик манбаини жиловладик, унинг одамлар орасига кириб кетишига йўл қўймадик
", — дея қайд этди Нурмат Отабеков.

Жанубий Африка штамми ҳақида нималар маълум?
18 декабрь куни Жанубий Африка Республикасида коронавируснинг янги тури аниқланди. Ўшанда ЖАР соғлиқни сақлаш вазири мамлакатдаги коронавируснинг иккинчи тўлқини эҳтимол касалликнинг ушбу мутацияси билан боғлиқлигини айтган эди.

Коронавируснинг бу тури жиддий хавотирларга сабаб бўлмоқда. Чунки мазкур вирусга коронавирусга қарши ҳозирда амалда бўлган вакциналар деярли таъсир қилмаслиги аниқланган.

Оксфорд ва «AstraZeneca» вакцинасини Жанубий Африкадаги синовини ўтказишга раҳбарлик қилган профессор Шабир Мадҳининг Би-би-сига маълум қилишича, «Бу назарий хавотир. Асосли хавотир… Жанубий Африкада тарқалаётган Kовид тури анча чидамли». Мадҳининг айтишича, Жанубий Африкадаги мутация мавжуд вакциналарни фойдасиз қилиб қўйиши «эҳтимоли йўқ», аммо таъсирини камайтириши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)