date

"Галатасарой" бош мураббийи: "Рақибга имконият қолдирмадик"

"Галатасарой" бош мураббийи: "Рақибга имконият қолдирмадик"
Туркиянинг "Галатасарой" жамоаси бош мураббийи Окан Бурок УЕФА Чемпионлар Лигаси 4-турида "Аякс" устидан 3:0 ҳисобида қўлга киритилган ғалабадан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди. Бурок ўз шогирдларининг ўйинидан мамнун эканлигини билдирди.

"Умуман олганда, яхши ўйин кўрсатдик ва муҳим ғалабага эришдик. Шу сабабдан жуда хурсандман. Биринчи бўлимда тўпга эгалик қилишда устун бўлдик, ҳатто айрим вазиятларда тўп бизда бир неча дақиқа давомида қолди. Осимҳенда икки яхши имконият бор эди.

Агар эрта гол урганимизда, ўйин бошқача тус олиши мумкин эди", – деди бош мураббий Мансет Ҳабер нашрига берган интервьюсида. Бурок, шунингдек, тактик ўзгаришларнинг фойдасини ҳам алоҳида таъкидлади.

"Бариш Йилмазни марказга кўчириш орқали ҳужумда самаралироқ бўлдик ва шундан кейин гол урдик. Рақибга кўп имконият бермадик, ҳимояда эса жуда интизомли ўйнадик", – деди у.

Голландия клуби турнирнинг энг ёмон жамоаси сифатида қолмоқда ва 36-ўринни эгаллаб турибди. Шунингдек, Португалиянинг "Бенфика" жамоаси ҳисобида ҳам 0 очко бор.

"Галатасарой" эса 9 очко билан 9-ўринда жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Галатасарой" бош мураббийи: "Рақибга имконият қолдирмадик"