
Тошкент шаҳар ҳокимияти собиқ ТошТурма (1-сон тергов изолятори) ҳудуди бўйича Сенат сўровига жавоб берди. Аввалроқ Сенат ушбу ҳудудни ободонлаштириш ишлари чўзилиб кетгани ва у ерда нотўғри фойдаланиш ҳаракатлари маҳаллий аҳоли орасида саволлар уйғотаётганини қайд этган эди.
Ҳокимият маълумотига кўра, 2020 йил октябрь ойида шаҳарнинг собиқ ҳокими қарори билан Огнеупор компаниясига Юнусобод туманидаги собиқ тергов изолятори ўрнида 2,9 гектар ер майдони ажратилган. Бу ер компаниянинг Чилонзор туманидаги Чинообод кўчасидаги объекти бузилгани учун компенсация сифатида берилган.
Кейинчалик Юнусобод тумани кенгаши мазкур ҳудудда 76 квадрат метр майдонга эга маъмурий бино лойиҳасини тасдиқлаган. Бироқ, ушбу ер консервация ҳудудига киритилгач, янги бино қурилиши тақиқланган.
Ҳокимиятга кўра, қарорда компания қандай бино қуриши кераклиги ҳақида аниқ кўрсатма берилмаган. Дастлаб Огнеупор ишлаб чиқариш корхонаси қуришни режалаштирган, аммо яқин атрофдаги турар-жойлар сабабли бу режасидан воз кечган.
Кейинроқ компания меҳмонхона қуришни мақсад қилган. Огнеупор икки марта ер майдонини хусусийлаштириш учун мурожаат қилган, аммо иккала сўровга ҳам рад жавоби берилган.
Сабаби – Тошкент бош режасига кўра, ушбу ҳудуд консервация зонасига киритилган. Компания раҳбарияти чекловлар олиб ташланса, инвестор жалб қилиш ва меҳмонхона ҳамда турар-жой биноларини қуришга тайёр эканини билдирди.
Тошкент ҳокимияти собиқ ТошТурма ҳақида маълумот берди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар