date

Тошкентда автобус ҳайдовчилари йўналиш рақамларини яширмоқда

Тошкентда автобус ҳайдовчилари йўналиш рақамларини яширмоқда
Тошкентда жамоат транспортида шаҳар аҳолиси томонидан танқидга сабаб бўлган ҳолат кузатилмоқда. Айрим автобус ҳайдовчилари йўналиш рақамларини кўрсатувчи белгиларга қоронғу плёнка ёпиштирмоқда.

Бу ҳақда 'Tashkent Land' Телеграм-каналида хабар берилди. Гап автобусларнинг олд ойнаси ёки ён томонларига жойлаштирилган йўналиш рақамларини акс эттирувчи махсус белгилар ҳақида боради.

Йўловчилар ушбу белгилар қоронғу плёнка билан ёпилганлиги сабабли уларни ўқиш имкони йўқ эканлигидан шикоят қилмоқдалар. Қуёшли об-ҳаво шароитида бундай 'деҳқонча тюнинг' туфайли йўналиш рақамлари гўё ойнанинг ичига сингиб кетгандек бўлади.

Аҳоли хабарига кўра, муаммо фақат айрим ҳолларда эмас, балки пойтахтдаги турли автобус парклари транспорт воситаларда кузатилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда автобус ҳайдовчилари йўналиш рақамларини яширмоқда