19:53 / 07.02.2021
2 614

Тиббиёт қутисидаги хавф: зарар етказиши мумкин бўлган дори воситалари

Тиббиёт қутисидаги хавф: зарар етказиши мумкин бўлган дори воситалари
Фото: «Домашний очаг»
Меъёрни сақлаш қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, шунингдек, амал қилиш муддати тугамаган тақдирда ҳам баъзи дори-дармонларга нисбатан жуда эҳтиёт бўлиш керак. Бунинг хавфли томони шундаки, мазкур дориларнинг аксарияти уйда, тиббиёт қутисида сақланади. Касал бўлганда эса дарҳол улар қабул қилинади. Шунинг учун ҳам қайси дори воситаларига эҳтиёт бўлиш кераклигини билиб қўйиш муҳим.

«Аналгин», «Ибупрофен» ва «Парацетамол»
Шунингдек, стероидга эга бўлмаган яллиғланишга қарши дори воситалари ҳам шулар жумласидан. Улар оғриқни енгиллаштиради, иситмани туширади, шунинг учун ҳам уларни доимий равишда сақлаш ва тез-тез қабул қилиш ҳолатлари кузатилади. Аммо уларнинг барчаси ошқозон шиллиқ қаватига салбий таъсир кўрсатиши, гастрит ҳамда ошқозон ярасини келтириб чиқариши ва ҳаттоки ошқозонда қон кетишини қўзғатиши мумкин. «Аналгин» воситасини узоқ муддат қабул қилиш анемияни келтириб чиқаради. Бундан ташқари, асетилсалицил кислотаси қон ивиши ва қон кетишига сабаб бўлиши мумкин, индометацин эса асаб тизимига таъсир қилади ва галюцинацияни қўзғатиши мумкин.

Фото: «Домашний очаг»
Бурун учун томчилар
Аввало, бу вазоконстриктив хусусиятга эга спрейлар ва томчиларга тегишли бўлиб, улардан узоқ вақт, 5 кундан ортиқ фойдаланилса, мия томирларининг торайиши туфайли бош оғриғи каби нохуш ҳолатлар пайдо бўлиши мумкин. Бу каби дорилар айниқса болалар учун хавфлидир. Улардан жуда узоқ муддат фойдаланиш онг йўқолиши ва ҳаттоки комага тушишга ҳам олиб келиши мумкин.

Фото: «Домашний очаг»
Пешоб ҳайдовчи дорилар
Ушбу дори воситалари ҳам ортиқча суюқлик билан бирга танадан муҳим электролитларни, масалан, калийни чиқариб ташлайди. Унинг танқислиги натижасида заифлик, мушакларнинг турли гуруҳларида оғриқ ва юрак етишмовчилигини келтириб чиқариши мумкин. Бундан ташқари, мазкур воситаларнинг меъёрдан ортиши қон босимининг кескин пасайишига, ҳушдан кетиш ва бош оғриғига сабаб бўлиши мумкин.

Фото: «Домашний очаг»
«Аспирин»
Малакали шифокорлар ушбу препаратни шамоллашни даволаш учун эмас, балки юрак касаллиги билан оғриган беморларда инфаркт ва қон томирларининг олдини олиш учун буюради. Аммо аспирин ошқозон девори, буйрак, бачадон, қон томир эпителийсига ҳамда жигарга салбий таъсир ўтказади. «Аспирин»ни узоқ муддат давомида қабул қилиш ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакда эрозия ва яралар пайдо қилиши мумкин.

Ўсимлик экстрактларидан тайёрланган дори ва фитопрепаратлар

Фото: «Домашний очаг»
Бу каби даволаш билан бир вақтнинг ўзида иккита хавфга дуч келиш мумкин. Биринчидан, меъёрни осонгина тахмин қилиш қийин, фақатгина кўз билан аниқлаш мумкин. Иккинчидан, кўпчилик доривор ўтлар бошқа дориларнинг таъсирини кучайтириши ёки сусайтириши, шу билан бирга самарадорлигини сезиларли даражада ўзгартириши мумкинлигини унутади. Натижада организмда кутилмаган жиддий ҳолатлар юз беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тиббиёт қутисидаги хавф: зарар етказиши мумкин бўлган дори воситалари