date

Лопбурида юздан ортиқ маймун қочиб, аҳолида саросима уйғотди

Лопбурида юздан ортиқ маймун қочиб, аҳолида саросима уйғотди

Тайланднинг Лопбури шаҳрида кутилмаган ҳолат юз берди. Куни кеча маҳаллий аҳоли маймунлар бошпанасидан 100 дан ортиқ жониворнинг қочиб чиққанига гувоҳ бўлди. Бирданига кўчага отилган маймунлар тўдаси аҳолини қўрқув ва ҳайратга солди. Улар безорилардек кўчаларда тўполон қилиб юришди, уйларга киришга уриндилар ва ҳатто полиция бўлими атрофида ҳам тартибсизлик келтириб чиқардилар.

Кўп ўтмай маймунлар тўхтаб турган машиналарга ҳам зарар етказиб, баъзи биноларга йўл олишди. Бу эса яқинда жойлашган полиция ходимларини уларни тартибга чақиришга мажбур қилди.

Ҳодисадан кейин Лопбури расмийлари Миллий боғлар, ёввойи табиат ва ўсимликларни муҳофаза қилиш департаменти билан биргаликда чора кўришди. Маймунларни махсус қурол ва усуллар ёрдамида қўрқитиб бошпанага қайтаришга муваффақ бўлинди. Бироқ баъзи ҳайвонлар тунгача қўлга тушмай, озодликда қолди.

Айни вақтда расмийлар бу тартибсизлик қандай келиб чиққанини ўрганишмоқда. Маймунлар қафасларни ўзлари силкитиб очганми ёки инсон қўли аралашганми — ҳали аниқланмаган. Шу билан бирга, бошпана ходимлари қайтадан бундай ҳол юз бермаслиги учун шикастланган қафасларни таъмирлашни ва эҳтимолий қочиш йўлларини мустаҳкамлаш ишларини бошлаб юборди.

Лопбуридаги бу воқеа нафақат маҳаллий аҳоли, балки бутун мамлакат ОАВ эътиборини ҳам тортди. Чунки тай ёввойи маймунлари туризмнинг рамзларидан бири саналади, аммо уларнинг назоратдан чиқиши жиддий хавф туғдириши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лопбурида юздан ортиқ маймун қочиб, аҳолида саросима уйғотди