Самарқандда корхона 2,1 миллиард сўмлик светни ўғирлади

1 дақиқа ўқиш218
Самарқандда корхона 2,1 миллиард сўмлик светни ўғирлади

Самарқанд вилоятида ноқонуний электр энергиясидан фойдаланиш билан боғлиқ йирик ҳолат фош этилди. «Ўзэнергоинспекция»нинг вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирлари давомида “Sh.A.” номли оилавий корхона қонунбузарликка қўл ургани аниқланган.

Текширув жараёнида маълум бўлишича, мазкур корхона мутасаддилари электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, узоқ вақт давомида тўловсиз ҳолда электр энергиясидан фойдаланиб келган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига етказилган моддий зарарнинг умумий ҳажми 2 миллиард 160 миллион сўмни ташкил этган. Бу эса ўта катта кўрсаткич ҳисобланади.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, электр энергияси давлат мулки ҳисобланади ва ундан ноқонуний фойдаланиш нафақат иқтисодий зарар келтиради, балки бутун тизимнинг барқарор ишлашига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Чунки бундай ҳолатларда бошқа истеъмолчилар учун ҳам тўсатдан узилишлар ва носозликлар юзага келиши мумкин.

Ҳозирда ушбу қонунбузарлик бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар терговга қадар текширув ишларини бошлади. Айбдор шахсларга нисбатан қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?